19.11.2016

НОМЗОДНИНГ ДАСТУРИДАГИ ҒОЯЛАР

ишончли вакиллар томонидан кенг тарғиб қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ ­демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмоновнинг ишончли вакили Абдулҳамид Нурматов Андижон шаҳар, Марҳамат, Асака, Булоқбоши, Хўжаобод, ­Избоскан ва Пахтаобод ­туманлари сайловчилари билан учрашувлар ўтказди.

Булоқбоши туманидаги 11-мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувни халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Муҳаммаджон Юлдошев кириш сўзи билан очди. У сайловнинг мамлакатимиз, халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг номзоднинг ишончли вакили Хатамжон ­Кетмонов Сайловолди дастурининг асосий йўналишлари юзасидан йиғилганларга батафсил маълумот берди.

— Партиямиздан Президентликка номзоднинг дастурида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича долзарб вазифалар қайд этилган, — деди у. — Шунингдек, унда миллий манфаатларга содиқлик, мамлакат мустақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш, фуқаролараро ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш масалалари устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

— Президентликка номзод ­Хатамжон Кетмоновнинг дастурида илгари сурилган ғоялар ҳаётийлиги, халқ қалбига яқинлиги ва долзарблиги билан менга манзур бўлди, — дейди ­Булоқбоши туманидаги «Шарқ юлдузи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ойшахон ­Ҳайдарова. — Номзоднинг дастурида ҳа­қиқатан ҳам ечилиши зарур бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Ишчи кучи четга чиқиб кетишининг олдини олиш, бунинг учун ҳар йили қабул қилинадиган аҳоли бандлиги дастури ижросида янгича ёндашувларга ўтиш, меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни тўлиқ ўрганиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тузишда жорий ва истиқболдаги тараққиёт йўналишларини аниқ белгилаш ҳақидаги таклифларни қўллаб-қувватлайман.

— Одамларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси юксалиб бормоқда, — дейди ­Булоқбоши енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Маҳфузахон Султонова. — Буни Президентликка номзод ва уларнинг ишончли вакиллари билан учрашувларда иштирок этаётган сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларидан ҳам яққол сезиш мумкин. Ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этишда бундай фаоллик муҳим аҳамиятга эга.

Номзод ўз дастурида боқимандалик кайфиятини бартараф этиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, эҳтиёжманд одамларни ҳар томонламана қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилишнинг бош омили бандликни таъминлаш эканини таъкидлайди.

Учрашувда, шунингдек, коллеж ўқувчилари, туман хотин-қизларидан вакиллар сўзга чиқиб, Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод дастурида илгари сурилаётган ғоя ва таклифларни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

 

Барно СОЛИЕВА



DB query error.
Please try later.