Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
15.11.2016

НУРОНИЙЛАР ФАОЛ ҚАТНАШАДИ

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида Ўзбекис­тон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида кекса авлод вакиллари ва меҳнат фахрийларининг сайлов жараёнларидан хабардорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди.

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси марказий кенгаши раиси Ш.Усмонов, Марказий сайлов комиссияси котиби — котибият бошлиғи С.Қурбон­қулов ва бошқалар ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳасини тубдан янгилаш ҳамда модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳу­қуқлари тўлиқ таъминланиб келинаётганлигини таъкидлади.

Мамлакатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш, оила ва жамиятда, ёшлар тарбиясида ёши улуғ инсонларнинг ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Семинарда Президент сайловига тайёргарлик кў­риш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бу жараёнда кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун, унга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Сайлов куни овоз беришда қатнаша олмайдиган кексалар, пенсионер ва ногиронлар рўйхати тузилиб, уларнинг овоз беришларини хонадонларида ташкил этиш бўйича шарт-шароит яратиш чоралари кўрилмоқда.

 

А.ҚИЁСОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.