10.11.2016

ХАЛҚАРО МЕВА-САБЗАВОТ ЯРМАРКАСИ

ҳамкорлик ва тажриба алмашиш майдонига айланди

Бободеҳқонларимиз томонидан диёримизда етиштирилаётган мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ўзининг хуштаъмлиги, фойдали ва тўйимлилиги, сархиллиги билан нафақат юртимиз, балки жаҳон бозорларида ҳам ўз харидорларига эга.

«Ўзэкспомарказ»да бўлиб ўтаётган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида мамлакатимизнинг мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилишга ихтисослашган компаниялари иштирок этмоқда.

Шунингдек, кўргазмада ­Япония, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Жанубий ­Корея, Ҳиндистон, Озарбайжон, ­Латвия, Эрон, Туркма­нис­тон, Афғонистон, Қозоғис­тон каби ўттиздан зиёд ­мам­ла­кат­­ларнинг савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ­вазирлик ва ­идоралари, логистика компаниялари вакиллари қатнашмоқда.

Мазкур кўргазма «Ўзбек­озиқовқатхолдинг», «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниялари, «Ўзбекозиқовқат­захира» уюшмаси, «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси ва «Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси дирекцияси» МЧЖ томонидан ташкил этилди.

Ярмарка озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча замонавий йўналишларини қамраб олган бўлиб, унда полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар, зираворлар, ҳўл ва қуруқ мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, ичимликлар, қадоқлар ва қадоқлаш технологиялари, транспорт ва логистикага оид бўлимлар ишламоқда.

Ярмарка доирасида ме­ва-сабзавот маҳсулотларини экс­порт қилувчилар ва уларнинг ҳамкорлари иштирокида давра суҳбатлари, музокаралар ташкил этиш, интенсив боғлар, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ҳамда совутиш комплексларига ташрифлар уюштириш режалаштирилган.

 

Шаҳбоз САИДОВ



DB query error.
Please try later.