10.11.2016

ҲУҚУҚИЙ ВА САЙЛОВ МАДАНИЯТИ ЮКСАЛМОҚДА

Навоийда «Фуқароларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтириш — демократик сайловларнинг муҳим омили сифатида» мавзусида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Марказий сайлов комиссияси ва Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 5-Навоий округ сайлов комиссияси аъзолари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти вилоят бўлими, миллий маданият марказлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳам аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, турли миллат вакилларини бирлаштирган миллий маданият марказлари вакиллари ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқий ва сайлов маданиятини юксалтириш, сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, уларни сайлов жараёнларида яратилаётган шароитлар тўғрисида хабардор этишда самарали ишларни амалга оширмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси ­Президенти сайловида вилоятдан 641 мингдан зиёд сайловчи иштирок этади, уларнинг 319 мингдан ортиғи хотин-қизлардир, — дейди Навоий вилоя­ти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқова. — Бу сиё­сий жараёнларда тенглик, адолат ва демократия тамойилларининг яққол ифодасидир. Вилоятдаги 363 сайлов участкасида 1 минг 600 дан зиёд хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

Семинарда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Н.РАҲИМОВ,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: