Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
08.11.2016

МЕН БИРИНЧИ МАРТА ОВОЗ БЕРАМАН

Жорий йил 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Хоразм вилоятидаги 30 мингдан зиёд ёш биринчи марта овоз беради.

Хоразм вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида сайловларда илк бор қатнашадиган ёшлар иштирокида турли тадбирлар ўтказилмоқда. «Бугун ўқувчи — эртага сайловчи», «Сенинг овозинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга», «Мен биринчи марта овоз бераман!» шиорлари остидаги тарқатма материаллар, жойларда ўрнатилган тарғибот баннерлари ёшларни сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирларда Биринчи Президентимиз раҳнамолигида яратилган миллий сайлов тизими, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун ва сўнгги йилларда унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти, сайловчиларнинг Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида атрофлича маълумот берилмоқда.

Мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамият­га эга ушбу сиёсий тадбирда Ҳазорасп туманидаги Тупроққалъа хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Бахтжон Олимбоев ҳам илк марта қатнашади.

— Мен яқинда ўн саккиз ёшга тўлдим. Сайлов куни ўз конституциявий ҳуқуқимдан тўлиқ фойдаланаман, — дейди ­Б.Олимбоев. — Коллежимизда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида иштирок этаётган тажрибали мутахассисларнинг маърузаларидан сайлов борасидаги ҳуқуқий билимимизни оширмоқдамиз. Сайлов куни ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бераман.

 

А.ШОКИРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.