05.11.2016

ХАЛҚАРО ФОРУМ БОШЛАНДИ

«Медиа, реклама ва замонавий технологиялар» Тошкент халқаро форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда uz24.uz сайти хабар бермоқда.

Форум доирасида масс-медиа, реклама ва маркетинг бозорининг ҳозирги ривожида биринчи даражали аҳамият­га эга бўлган кўплаб мавзулар, шу жумладан, глобал ва маҳаллий медиасаноатни ривожлантириш истиқболлари; медиа-контентни шакллантириш ва тезкор етказиш соҳасидаги инновацион ечимлар; телеаудиторияни баҳолаш ва томошабинлар истагини аниқлашнинг ху­сусият­лари; реклама-маркетинг стратегиясининг асосий тренд­лари ва ностандарт усуллари; медиа агентликларининг бугунги кун вазиятида ишлаш истиқболлари ва бошқалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Юртимиз медиа-тузилмаларининг раҳбарлари билан бир қаторда тадбирда иштирок этиш учун халқаро экс­перт­лар, яъни телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар соҳасининг моҳир усталари, реклама, маркетинг, IT ва телеком-технологиялар соҳасининг мутахассислари ҳам таклиф этилган.

Форумда Ўзбекистон, Буюк Британия, Хитой, Исроил, Швейцария, Россия, Қозоғистон ва Туркия каби давлатлардан 200 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда.



DB query error.
Please try later.