03.11.2016

ҚОНУН ВА ЁШЛАР

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиё­ти университетида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, университет ­профессор-ўқитувчилари талабаларга қонунни атрофлича шарҳлаб берди.

Қонун моддаларига шарҳ берилар экан, сўзга чиққанлар 5-моддага алоҳида эътибор қаратишди. Яъни ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш устувор вазифа экани қайд этилди.

Шунингдек, йигит-қизларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, уларнинг терроризм, гиёҳвандлик, экстремизм ва одам савдоси каби иллатларга қарши иммунитетини шакллантириш долзарб масала ҳисобланади. Ўсиб келаётган авлод ҳам ақлан, ҳам маънан камолга етиши учун уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, эзгу мақсад йўлида бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари ёшларнинг интилиши, илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда қонуннинг ўрни ва аҳамияти катта эканини эътироф этишди.

Депутатлар, мутахассислар талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

Дилфуза ТОШПЎЛАТОВА,

университет талабаси.



DB query error.
Please try later.