Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
03.11.2016

ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА

Мамлакатимизда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экс­порт­боп маҳсулот турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жаҳон бозорида табиий, сифатли маҳсулотларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Шу боис маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини изчил назорат қилиб бориш уларни экспорт қилишда муҳим ўрин тутади. Бу борада тадбиркорларга кенг қулайликлар яратилмоқда. Мамлакатимиз ҳудудида бажарилган синовлар халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида «Ўзстандарт» агент­лиги томонидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқинда Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг кимё-биология лабораторияси халқаро аккредитациядан ўтказилди.

Мазкур корхона директори ­Жаҳонгир Пўлатовнинг айтишича, замонавий ўлчов воситалари билан тўлиқ таъминланган лабораторияда синовлар халқаро стандартлар асосида олиб борилмоқда. Лабораториянинг юқори малакали мутахассислари дунёнинг ривожланган мамлакатларида малака ошириб келган.

Синов ўтказишни янада ривожлантириш мақсадида «SGS Tashkent Ltd» хорижий корхонаси билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Мазкур корхона «SGS» хорижий компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили ҳисобланади. «SGS» бош офиси Швейцарияда жойлашган бўлиб, у мувофиқликни тасдиқлаш борасида фаолият юритаётган йирик компаниялардан биридир. 140 мамлакатда компаниянинг 1,8 минг­дан ортиқ тармоғи мавжуд бўлиб, дунё истеъмолчилари ишончини қозонган.

Кимё-биология лабораторияси томонидан амалга оширилган синовлар, синов баённомалари ҳамкорлик шарт­номасига асосан «Ўзстандарт» агент­лиги ва «SGS» логотиплари билан чиқарилмоқда. Бу мамлакатимиз тадбиркорлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг халқаро бозордаги мав­қеига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Соҳага доир янгиликлардан хабардор бўлиш ва маҳсулотини экспорт қилмоқчи бўлган корхона ва ташкилот ходимлари, тадбиркорлик субъект­лари «Ўзстандарт» агентлигининг расмий веб-сайти www.standart.uz ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиши мумкин.

 

Гўзал САТТОРОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: