Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
27.10.2016

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг мақсади, мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказишни таъминлашга қаратилган семинар ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда таъкидланганидек, мус­тақиллик йилларида амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жамият ҳаётини янада демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги аҳамиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бироқ мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич такомиллаштириб боришни тақозо этади.

Мазкур Фармон соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги бос­қичга кўтариб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат асосий устувор йўналишларни белгилаб берди.

Фармонга мувофиқ, Конституциямизда белгиланган судьялар мустақиллиги, уларнинг фақат қонунга бўйсуниши ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилиш таъминланади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартибининг бузилишига йўл қўймаслик чоралари кўрилди. Шунингдек, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали камчилик ва қонунбузилишларни аниқлаш, бартараф этиш, илғор илмий-техника воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, идоравий назоратни кучайтириш, ходимлар ўртасида суиистеъмолчилик ва бош­қа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, кадрлар таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, уларни танлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш вазифалари белгиланди.

Маълумки, ҳуқуқий давлат, демократик жамият қуришнинг энг муҳим шартларидан бири — суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашдан иборат. Фармонга мувофиқ суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, юқори малакали ва самарали фаолият юритувчи суд корпусини шакллантириш мақсадида илк бор судьяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди. Киритилаётган бу ўзгартишлар халқаро стандартлар ва ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасига тўлиқ мос келади.

Шунингдек, бир қатор кодекс ва қонун ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

Тадбир иштирокчилари мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда халқ­аро ҳуқуқ­нинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига тўла мос келишига эътибор қаратдилар.

Анжуманда сўзга чиққан ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчилар томонидан Фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишда журналистлар олдида турган долзарб вазифалар, эътиборга олиниши лозим бўлган муҳим жиҳатлар алоҳида таъкидланиб, тегишли тавсиялар берилди.

 

Равшан ШОДИЕВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: