Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
27.10.2016

МУКОФОТ ҚУВОНЧИ ВА МАСЪУЛИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда кўрсатган мардлик ҳамда жасорати учун бир гуруҳ ходимлар мукофотланди.

Байрам тадбирларида, учрашувларда, журналистлар билан суҳбатларда улар ўз дил сўзларини изҳор этишмоқда.

Муроджон ТУРСУНОВ, Фарғона вилояти ИИБ алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди гуруҳ командири, «Мардлик» ордени соҳиби:

— Катта-кичик давраларда меҳнатинг эътироф этилса ҳам хурсанд бўласан, ҳаяжонланасан киши. Президент Фармонига кўра, давлатнинг юксак мукофотига лойиқ кўрилсанг, бунинг қувончи, масъулияти жуда баланд бўларкан. Тўғриси, ҳеч қачон бунчалик ҳаяжонланмаганман. Оила аъзоларим, ҳамкасбларим мендан кўпроқ қувонишса қувонишдики асло кам эмас.

Болалигимдан одамларни ҳимоя қилишни орзу қилганман. Шу мақсадда олий ўқув юртида таълим олдим, билимимни оширдим. Ҳозир ўзим севган соҳада хизмат қилаётганимдан хурсандман.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари тизими аллақачон халқаро меъёрлар даражасига чиққан. Биз самарали хизмат қилишимиз учун барча шароитлар яратилган, манфаатларимиз мус­таҳкам қонунлар асосида ҳимоя қилинмоқда. Яқинда «Ички ишлар органлари тўғрисида» қабул қилинган Қонун бунинг яна бир тасдиғидир. Биз бутун куч-ғайратимизни халқимиз тинчлигини мустаҳкам ҳимоя қилишга қаратяпмиз. Халқимизнинг ҳам бизга ишончи ошиб бораётганини, ички ишлар идораларини ўзининг ҳимоячиси, деб ҳисоблаётганини яхши биламиз. Бу ишонч бизни қувонтиради, сид­қидилдан хизмат қилишга ундайди.

Яна бир масалани алоҳида таъкидлаш керакки, бугунга келиб, ички ишлар идоралари замонавий техник воситалар билан тўлиқ таъминланди. Қолаверса, бугун сафимизда сараланган, жисмонан бақувват, юксак ахлоқий фазилатларга эга йигитлар хизмат қилмоқда. Биз, алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди учун табиий шароитга жуда яқинлаштирилган ўқув-машғулот майдонлари, спорт заллари бунёд этилган. Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз фаровон ҳаётини кўз қорачиғидек ҳимоя қилишни шарафли вазифа, деб биламиз. Эл-юрт тинч­лиги ва омонлиги учун керак бўлса, жонимизни фидо қилишга ҳам тайёрмиз.



DB query error.
Please try later.