25.10.2016

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот марказида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, бу йил биринчи маротаба овоз берадиган ёшлар иштирок этган тадбирда округ сайлов комиссияси аъзолари жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик, сайловнинг ҳуқуқий асослари ва қонунларда белгиланган қоидалар, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари ҳақида сўз юритди.

Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Ана шу қоида асосида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунда 18 ёшга тўлган ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқи қайд этилган. Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, маш­ғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарз­да бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.

Учрашувда вилоятда 1030 участка сайлов комиссияси фаолият олиб бораётгани, улар томонидан сайловчилар рўйхати шакллантирилаётгани, овоз беришнинг яширинлиги, ҳар бир сайловчи ўзи истаган номзодга овоз бериш ҳуқуқига эга экани тушунтирилди.

Учрашувда комиссия аъзолари ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.