25.10.2016

САЙЛОВ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг сайловлардаги иштирокига бағишланган республика семинари ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги ҳудудий тузилмалари, Марказий сайлов комиссия­си, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инс­титути, «Олима аёл» уюшмаси, «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди масъул ходимлари, бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари раислари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 80 дан ортиқ қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Асосий қонунимизнинг 46-моддасида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли эканлиги белгилаб қўйилган.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси томонидан 2016 йил 7 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури ижросини таъминлаш, жумладан, аҳолининг истиқлол йилларида яратилган миллий сайлов тизими тўғрисидаги билим ва кўникмаларини янада оширишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Семинарда Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларда хотин-қизлар қўмиталари, уларнинг бошланғич ташкилотлари ва фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияларининг ўрни, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг аҳамияти, округ ва участка сайлов комиссияларининг асосий вазифалари, улар ишида хотин-қизларнинг иштироки, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

 

Н.УСМОНОВА,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.