22.10.2016

КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР

Мамлакатимизда жорий йилнинг 4 декабрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик қизғин паллага кирди.

Нукус тиббиёт коллежида жойлашган 16-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тайёргарлик жараёнига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган тадбирда учас­т­ка сайлов комиссиялари раислари, котиблари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари маслаҳатчилари иштирок этди. Унда сайлов участкаларини овоз беришга тайёрлаш, замонавий алоқа воситалари ва кўргазмали қуроллар, зарур адабиётлар, матбуот нашрларининг янги сонлари билан таъминлаш, сайловчиларга қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Сайловчиларни рўйхатга олиш, уларнинг овоз беришларини ташкил этиш, тиббиёт, она ва бола хоналарини жиҳозлаш бўйича тавсиялар берилди.

Сайлов участкаларини ҳуқу­қий ва моддий-техник даражада тайёр ҳолга келтириш, ушбу муҳим сиёсий жараённи миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган тенглик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида юқори савияда ўтказишни таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Нукус шаҳридаги барча 77 сайлов участкасида сайловчиларнинг эмин-эркин овоз бериши учун қулайликлар яратиш, уларни тарғибот-ташвиқот баннерлари билан жиҳозлаш, сиёсий, ҳуқуқий адабиётлар билан таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

 

А.ОРТИҚБОЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.