Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
20.10.2016

ДОЛЗАРБ ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси киритилганидан хабарингиз бор.

Шу кунларда сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида мазкур Қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама этилмоқда. Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилишида ҳам ушбу ҳужжат ло­йиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароит яратиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, давлат харидларининг механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси бу борадаги ишларнинг мантиқий ва узвий давоми ҳисобланади.

— Ушбу меъёрий ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши, давлат ва жамият институтларининг самарали ҳамда барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, оқибатлар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракция­си аъзоси Аксавли Тумишова. — Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишларидан бири аҳо­лининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик муносабатини шакллантиришдир. Бу жараёнда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар иштироки муҳим ўрин тутади. Шунинг учун Қонун ло­йиҳасида тегишли меъёрлар белгилаб қўйилмоқда. Уларга кўра, фуқаролик жамияти институтлари коррупция­га қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини кучайтиришда фаол иштирок этади, қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Ўз навбатида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳу­қуқий саводхонлигини юксалтириш масаласи ҳам Қонун лойиҳасидан алоҳида ўрин олган.

Мазкур Қонун лойиҳаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтиришга қаратилган. Бу эса Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий тенглик, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия тамойилларига мос келади.

Фракция аъзолари, шунингдек, «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилишди.

— Қонун лойиҳасида маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ муносабатлар қамраб олинган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Мамажонов. — Унда маъмурий қамоқни ўташ принциплари, тартиби ва шарт-шароитлари, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, эркинликлари ва қонуний манфаатлари белгилаб қўйилмоқда. Мазкур ҳужжат бош­қа шахсларнинг қонуний манфаатларига, жамият ҳамда давлат манфаатларига, анъаналар ва урф-одатларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини шакллантиришга хизмат қилади.

Таклиф этилаётган Қонун лойиҳаси қонунчиликдаги бўшлиқни тўлдириш, маъмурий қамоқни ўташ билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, яхлит тизимга келтиришда муҳим ўрин тутади, деб ўйлаймиз.

Депутатлар билдирган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП фракцияси қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Гулруҳ ОДАШБОЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: