15.10.2016

ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОД

ва унинг Сайловолди дастури тасдиқланди

14 октябрь куни ­Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурултойи бўлиб ўтди. Унда ҳудудий партия ташкилотлари томонидан сайланган делегатлар, партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, партия фаоллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қурултойда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод ҳамда унинг Сайловолди дастурини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партия ташкилотларининг ташкилий ва сиёсий вазифаларини белгилаб олиш, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Уставига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаол иштирокини таъминлаш тўғрисида маъруза қилди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани, демократик сайлов тизими, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилгани алоҳида таъкидланди.

Маълумки, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига номзод фақатгина сиёсий партия­лар томонидан кўрсатилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, қурултойда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг VI пленумида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан таклиф қилинган — ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ­палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов номзоди тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига номзоднинг Сайловолди дас­тури тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг дастури партиянинг дастурий мақсадларига асосланади. Унинг устуворликлари жамиятнинг барча аъзолари учун ҳар томонлама ривожланиш ва ишончли ижти­моий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган. Дастурдан кўзланган мақсад аҳолининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни юритишдан иборатдир.

Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси даврида Ўзбекистон ХДП ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Партия ташкилотларининг мазкур сайлов жараёнида юксак масъулиятни ҳис этиб, ҳаракат қилиши, сайловчиларнинг демократик онгу тафаккурини ошириш, фуқароларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга, ўзгариш ва янгиланишларга дахл­дорлик ҳиссини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, сайлов кампаниясининг барча босқичларида пар­тия ташкилотларининг фао­лиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида тузилган штаблар фао­лиятини самарали ташкил этиш, сайлов участкаларида иштирок этадиган кузатувчиларни ҳуқуқий жиҳатдан тайёрлаш, билим ва кўникмаларини ҳар томонлама ошириш, ишончли вакилларнинг ўз ваколатларини тўлақонли амалга оширишлари учун шарт-ша­роитлар яратиш, сайловолди ташвиқотини самарали олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

Қурултой кун тартибидаги масалалар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Ёқуб Умаров, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши раиси ­Халилла Ешимбетов, «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари Бош муҳаррири ­Сафар Остонов, Навоий шаҳар ­Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Навоий вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Муҳаббат Темирова, Амударё туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олимбой ­Халимов, Андижон вилоят партия ­кен­гаши раиси Абдулҳамид ­Нурматов, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектори мудири Умурбек Бектемиров, Фарғона вилоят пар­тия кенгаши раиси Дилбархон Мамажонова ва бошқалар партия­нинг Президент сайловида фаол иштирокини таъминлаш, партиядан кўр­сатилган номзоднинг Сайловолди дастури ҳам­да унинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритишди.

Қурултойда Ўзбекистон Халқ демократик пар­тиясининг Уставига қо­нунчиликка мувофиқ ўз­гартиш ва қўшимчалар киритилди.

Муҳокама қилинган бар­ча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу куннинг ўзида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Унда Ўз­бе­кис­тон ХДП Марказий Кенгаши ­раиси ўринбосари Рустам ­Комилов Қурултой ва унда қабул қилинган қарорлар ҳа­қида батафсил маълумот берди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.