Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
13.10.2016

ҲАЛ ҚИЛУВЧИ БАҲСЛАР ҲАЛИ ОЛДИНДА

Футбол бўйича 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионатининг Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичининг тўртинчи тур учрашувлари ўтказилди. Мусобақанинг «А» гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Хитой футболчиларини қабул қилди.

Охирги турда ҳамюртларимиз ўз майдонида эронликларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганида аксарият мухлисларнинг футболчиларимиз хатти-ҳаракатидан кўнгли тўлмаганди. Навбатдаги баҳс олдидан терма жамоа­миз ўйинига ишончсиз қарашаётганлар оз эмасди.

Самвел Бабаян бош мураббийлик қилаётган мамлакатимизнинг бош жамоаси бу гал чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этди. Гарчи, учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, танаффусдан сўнг даст­лаб ҳужумчимиз Марат Бикмаев рақиб пос­бонини доғда қолдирди. Сўнгра Отабек Шукуров хитойликларни ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур қилди ва ғалабани мустаҳкамлади — 2:0.

— Бугун ҳақли ғалабага эришдик, — деди учрашувдан сўнг терма жамоамиз етакчиларидан бири Сервер Жепаров. — Эрон терма жамоасига қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг, бугун мухлисларимизни қувонтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик. Буни уддалаганимиздан жуда хурсандмиз. Жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг яна сафимизга қўшилгани барчамизни руҳлантирди, кучимизга куч қўшди. Бизни қўллаб-қувватлаган кўпсонли ишқибозларимизга катта раҳмат!

Мазкур учрашув Сервер Жепаров учун Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўтказган 120-ўйин сифатида тарихдан жой олди. Яна бир эътиборли жиҳати, бу учрашув ҳамюртларимизнинг халқаро майдондаги 249-ўйини бўлди. Хитой терма жамоаси билан кечган баҳсдаги муваффақиятдан сўнг, футболчиларимиз ҳисобидаги ғалабалар сони 120 тага етди.

Шунингдек, «А» гуруҳида тўртинчи турнинг бошқа учрашувларида қуйидаги ҳисоблар қайд қилинди: Эрон — Жанубий Корея — 1:0, Қатар — Сурия — 1:0.

Тақвимга кўра, гуруҳдаги бешинчи тур баҳслари 15 ноябрда ўтказилади. Шу куни Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея футболчилари меҳмони бўлади.

 

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.