11.10.2016

ЭСТОНИЯ ВА ФИНЛЯНДИЯ ИШБИЛАРМОНЛАРИ

«Ангрен» МИЗга ташриф буюрди

Эстония ва Финляндия ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон Республикасига ишчи ташрифи доирасида «Ангрен» МИЗга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Ангрен» МИЗ матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида «Ангрен» МИЗ дирекциясида учрашув бўлиб ўтди. Унда махсус индустриал зона имкониятлари, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш учун давлат томонидан яратилган шароитлар намойиш этилди.

Ишбилармон доиралар вакиллари томонидан Ўзбекистонда ин­фратузилма ва саноатни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берилди ҳамда Ўзбекистон ва Эстония корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, меҳмонлар Хал­қ­аро логистика маркази ва «Ангрен қувур заводи» унитар корхонасининг фаолияти билан танишди.



DB query error.
Please try later.