Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
11.10.2016

САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИДА

имкониятлардан самарали фойдаланиш талаб этилади

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, фаоллар, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиямизнинг фаол ва муносиб иштирокини таъминлаш, бу борада Қорақалпоғис­тон Республика ташкилоти олдида турган вазифалар муҳокама этилди.

Дастлаб Ўзбекистон Халқ демократик партияси ­Мар­­казий Кен­гаши раиси Ҳотамжон ­Кетмонов сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сайлов — демократик давлатдаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан бири ҳисобланади. Ўтказилаётган ҳар бир сайлов жамият ҳаётининг эртасини белгилаб беришда беқиёс ўрин тутади. Чунки эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини демократик сайловларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Сайловлар жараёнида хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфияти яққол намоён бўлади.

Мазкур сиёсий жараёнда партиямизнинг фаол иштирокини таъминлаш, сайловга ­пухта тайёргарлик кўриш ­борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб олишимиз зарур, — деди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман кенгаши раиси Махсуд ­Саъдуллаев. — Барча партия тузилмаларимиз сайловчиларда дахлдорлик ҳиссини шакл­лантириш ишларига алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан «Қарақалпақстан ҳаўазы» газетаси бош муҳаррири Шарапатдин Аяпов, Тўрткўл туман кенгаши раиси ­Ойбек Худайбергенов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурулто­йига Қорақалпоғистон Республика партия ташкилотидан делегатлар сайланди.

Билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Беруний туман кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган ­Халилла Ешимбетов Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши ­раис­­лигига сайланди.

 

* * *

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги пленуми бошланишидан олдин бир гуруҳ фаолларнинг суҳбати устидан чиқдик. Партиямиз аъзолари ўз ҳудудларида сайловга тайёргарлик ишлари қандай кетаётгани ва фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида фикр алмашишарди. Бу масалалар пленумда ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

— Президент сайловининг муҳим босқичларидан бўлган имзо йиғиш ишлари якунига етди. Бу жараёнда партиямиздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақириш, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий билимини юксалтириш ишлари ҳам жадал олиб борилди, — деди пленумни очар экан ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ­Ҳайдар Бобохонов. — Мамлакатимиздаги ислоҳотлар юрт­дошларимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти, фарзандларимизнинг порлоқ келажаги учун амалга оширилмоқда. Ана шуларни инобатга олган ҳолда, аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш, Президент сайловининг аҳамиятини тушунтириш, ҳамюртларимизни фаолликка чақиришимиз лозим. Бу ишларда барча даражадаги партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари ўзаро ҳамкорликда, ҳамфикрликда фаолият юритиши зарур. Президент сайловига тайёргарлик ишларини қонунчилик меъёрлари бўйича олиб бориш барчамиздан катта масъулият талаб этади.

— Албатта, сайловга тайёргарлик юзасидан олдимизда кўплаб вазифалар турибди. Тошкент шаҳар ҳамда туман кенгашларимизда сайлов­олди штаблари тузилган. Депутатлар, партия ташкилотлари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар, амалга оширилган ишлар ҳақида электорат вакилларини доимий хабардор этиб боришимиз лозим, — деди халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ЎзХДП ­гуруҳи аъзоси ­Нигора ­Эшметова. — Бундан ташқари, «Фуқаролар сайлов ҳу­қуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тушунтириш долзарб масала ҳисобланади. Маълумки, ҳар бир фуқаро сайлаш, сайланиш ҳу­қуқига эга ва бу ҳуқуқ сайловчининг хоҳиш-иродасига кўра, эркин амалга оширилади. Бунинг учун жамиятда фуқаролик масъулияти, сиёсий фаоллик ошиши талаб этилади. Пойтахтимизда ташкил этилган 713 сайлов участкасига кузатувчилар тайинлашга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашишимиз зарур. Ўйлайманки, сайловолди тадбирларини партиямиз фаоллари билан ҳамкорликда юқори савияда ўтказамиз.

— Барча сиёсий партиялар сайловга қизғин тайёргарлик кўряпти. Бу борада партиямиз катта тажрибага эга, — деди ЎзХДП Олмазор туман кенгаши раиси Камолиддин ­Акромов. — Фидойи, жонкуяр, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор қозонган фаолларимиз кўп. Биз уларнинг салоҳияти ва имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш чораларини кўришимиз керак. Тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтиришимизда бу муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман. Сиёсий партиянинг нуфузини оширишдаги асосий ­воситалардан бири, шубҳасиз, унинг бошлан­ғич ташкилотлари ҳисобланади. Шунинг учун аҳоли билан доимий мулоқот олиб бориш, сайлов кампанияси даврида тадбирларнинг сони ҳамда сифатини ошириш, сиёсий ва фуқаролик маърифати тизимидаги ўқувларни янада изчил йўлга қўйишимиз лозим.

Шунингдек, пленумда «Фаол аёллар» ва «Истиқбол» ёшлар қанотлари етакчилари ҳам Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилган ҳолда туркум семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш ҳақида сўз юритилди. Сайловда биринчи марта иштирок этадиган йигит-қизларнинг фуқаролик пози­ция­сини мустаҳкамлаш, ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифа экани таъкидланди.

Пленум қатнашчиларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг навбатдаги Қурултойига 7 нафар делегат сайланди.

 

Мнажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА,

«Ўзбекистон овози» мухбирлари.



DB query error.
Please try later.