Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
08.10.2016

САЙЛОВЧИЛАР ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ ЯНАДА ОШИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари, сайловда қатнашаётган сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарган мажлисда сайловга тайёргарлик кўришга доир масалалар кўриб чиқилди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбирда жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.

Дастурда назарда тутилган тадбирлар аҳолининг кенг қатлами, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар, айниқса, биринчи маротаба овоз берувчи фуқаролар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, ҳарбий хизматчилар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари вакиллари, шунингдек, хориждаги ҳамюртларимизни қамраб олади.

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Республика байналмилал маданият маркази ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шерикликда «Менинг овозим — Ватаним келажаги», «Мен шахсан ўзим овоз бераман», «Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз», «Сайловчилар рўйхатида бормисиз?», «Ягона оилада» каби фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва электорал фаоллигини янада оширишга қаратилган акцияларни ўтказиш режалаштирилган.

Тарғибот тадбирлари давра суҳбати, семинар, учрашув, бевосита мулоқот, конференция, тренинг шаклларида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали мақола, эшиттириш ва кўрсатувлар эълон қилиш, турли рисола, флаер ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш орқали амалга оширилади.

Мажлисда 7-Самарқанд, 9-Сурхондарё, 11-Фарғона округ сайлов комиссиялари раисларининг ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишларининг бориши ҳақидаги ахбороти эшитилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкалари тузилгани қайд этилди. Ҳозирги кунда мамлакатимиз ва хорижда 9 минг 376 сайлов учас­ткаси тузилди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участ­ка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш ишлари бошланди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Б.БОЗОРОВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.