Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Sentabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6
04.10.2016

«ЎЗБЕКИСТОННИНГ САЙЛОВ ТИЗИМИ ДЕМОКРАТИК ТАЛАБЛАРГА ТЎЛА ЖАВОБ БЕРАДИ»

Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонасида республикамизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Малайзия ижтимоий-сиёсий ва илмий-таҳлил доираларининг таниқли намояндалари, соҳага алоқадор муассасалар, йирик савдо ва ишлаб чиқариш компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув чоғида таъкидланганидек, 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари ошкоралик, очиқлик ва шаффофлик сингари демократик тамойиллар асосида ўтади.

Шунингдек, давра суҳбати қатнашчилари республикамизда миллий сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини аҳо­лига, шу жумладан, ёшларга тушунтириш юзасидан кенг кў­ламли ишлар олиб борилаётгани билан ҳам яқиндан таништирилди.

Тадбир интиҳосида унинг айрим иштирокчилари «Жаҳон» ахборот агентлиги мухбирига интервью бердилар.

 

RHA Sdn. Bhd. ноширлик уйининг асосчиси ва бош ижрочи директори Рамачандран Раджендран:

– Ўзбекистонда демократик талабларга тўла жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилгани, мамлакат фуқароларининг ўз хоҳиш-иродаларини эркин ифода этишларини таъминлайдиган ҳамда халқ­аро сайлов меъёрлари ва тамойилларига мувофиқ келадиган самарали сайлов қонунчилигининг асоси шакл­ланганини қайд этди.

Унинг фикрича, ҳозирги муҳим ва масъулиятли паллада мамлакат ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда ўзбек хал­қининг бирдамлиги бўлажак ­Президент сайловлари сайловчиларнинг юқори фаоллигида, уюшқоқлик билан муваффақиятли ўтади, дея хулоса чиқаришга имкон беради.

Шунингдек, Р.Раджендран Ўзбекистон ҳамда Малайзия ўртасидаги кўп йиллик ва самарали ҳамкорлик барча муҳим йўналишларда бундан кейин ҳам равнақ топажагига ишонч билдирди.

 

«OIC Today» журнали ношири ва бош муҳаррири Муҳаммад Раджа Талиб:

– Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида халқаро ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси туфайли мамлакатимиз дунё миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътибор қозонганини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг 2016 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Шунингдек, нашр бош муҳаррирининг айтишича, мамлакатимизда аҳолини миллий сайлов қонунчилиги ва бош­қа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти билан яқиндан таништириш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилгани ҳам катта эътиборга молик жиҳатдир.

Муҳаммад Раджа Талиб республикамизда аҳолининг сайловларда кенг иштирок этишлари ҳамда улар ўзларининг сайлов ҳуқуқини амалга оширишлари учун барча зарур ҳуқуқий асослар яратилганини эътироф этди.

 

«Жаҳон» АА,

Куала-Лумпур.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: