04.10.2016

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

онлайн мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов олиб борган мажлисда мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш, шунинг­дек, сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бош­қа масалалар кўриб чиқилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44 сайлов участкасини тузиш ҳамда уларни 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, мажлисда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича Марказий сайлов комиссияси ҳузурида ишчи гуруҳлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда 2-Андижон ва 12-Хоразм округ сайлов комиссиялари раисларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши ҳақидаги ахборотлари ҳам эшитилди.

Комиссия аъзолари Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласини ҳам кўриб чиқишди.

Таъкидланганидек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, жамоатчиликни сайлов кампаниясининг барча босқичлари ҳақида ўз вақтида хабардор қилишда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади. Шу вақтга қадар мамлакатимиз ва хорижий босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситаларида сайлов кампанияси билан боғлиқ икки мингдан зиёд материал эълон қилингани айтиб ўтилди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бош­қа масалалар ҳам муҳокама этилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Ўз мухбиримиз.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: