Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
29.09.2016

ТОШКЕНТ КОРТЛАРИДА

дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган теннисчилар ғолиблик учун курашмоқда

Шу кунларда пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида WTA (Халқаро аёллар теннис уюшмаси)нинг анъанавий Tash­kent open халқаро турнири қизғин давом этяпти.

Умумий сов­рин жамғармаси 250000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Буюк Британия, Болгария, Россия, Руминия, Словакия, Испания, Италия, Хорватия, Швейцария, Япония, Греция, Туркия, Украина каби йигирмага яқин давлат ракеткачилари кортга чиқмоқда.

Йилдан-йил нуфузи ортиб бораётган Tashkent open халқ­аро турнири ўн саккизинчи маротаба ўтказиляпти. Ўз вақтида Тошкент кортларида маҳоратларини намойиш этган франциялик Мэрион Бартоли, Полин Парментье, чехиялик Николь Вайдишова, россиялик Елена Дементьева, Динара Сафина, Мария Кириленко, Алла Кудрявцева, италиялик Франческа Скьявоне, Татьяна Гарбин, словакиялик Магдалена Рибарикова, ҳиндистонлик Сония Мирза, хитойлик Ли На, америкалик Меган Шонесси, исроил­лик Шахар Пеер, беларуслик Виктория Азаренко ва герма­ния­лик Сабин Лисицкилар бугун жаҳон аёллар теннис таснифида юқори натижалар қайд этаётганлиги эътиборлидир. 

— Бу йилги баҳсларда ўзбекистонлик мухлислар дунё теннис таснифида кучли юзликдан жой эгаллаган ўн етти нафар ракетка усталарининг чиқишларидан баҳраманд бўлишмоқда, — дейди мусобақа супервайзери Кериллин Кремер. — Улар орасида йирик халқ­аро турнирлар ғолиб ва сов­риндорлари словакиялик Анна-Каролина Шмидлова (WTA таснифида 57-поғона), бельгия­лик Кирстен Флипкенс (60), швециялик Юханна Ларссон (67), туркиялик Чагла Буюкакчай (69), япониялик Нао Хибино (72)ларнинг борлиги эса Tashkent open учрашувларига ўзгача шиддат олиб кирганлиги шубҳасиз.

Мусобақада мамлакатимиз мутахассислари Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Оқгул Омонмуродова, Арина Фольц ва Камола Умарова сингари теннисчиларимизга ишонч билдиришган.

Турнирнинг яккалик учрашувлари дастлабки босқичида ҳамюртимиз Сабина Шарипова швейцариялик Стефания Воегелега қарши кортга чиқди. 1 соату­ 19 дақиқа давом этган баҳс­да теннисчимизга бироз омад етишмади — 5/7, 7/5, 5/7. Яна бир умидли ракеткачимиз Камола Умарова қуръага кўра, япониялик Нао Хибино билан куч синашди — 3/6, 1/6.

Жуфтлик баҳсларини теннисчиларимиз муваффақиятли бошладилар: Оқгул Омонмуродова (Ўзбекистон)/Виталия Диатченко (Россия) — Жакуэлина Сако (АҚШ)/Эмели Уэблей-Смит (Буюк Британия) — 6/2, 4/6, 10/7, Полина Меренкова (Ўзбекистон)/Даяна Ястремска (Украина) — Прартхана Зомбаре (Ҳиндистон)/Нао Хибино (Япония) — 4/6, 6/3, 10/8.

 

Эркин ХОЛБОБО,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.