Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
27.09.2016

БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ

партияни электорат билан боғлаб турадиган муҳим бўғин ҳисобланади

Ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда сиёсий партиялар фаолияти долзарб аҳамият касб этади. Шу боис жамият ҳаётида уларнинг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда, давлат бошқарувидаги иштироки кенгаймоқда.

Алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда сиёсий партиялар олдида бир қатор масъулиятли вазифалар турибди. Уларни амалга оширишда бошланғич партия ташкилотларининг самарали фаолияти муҳим ўрин тутади. Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар партия кенгаши бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шаҳар бўйича Юнусобод туман партия кенгаши энг кўп бошланғич ташкилотларга эга. Ҳозир бу ерда 156 бошланғич ташкилот бор. Шунингдек, Миробод туманида 121, Шайхонтоҳур туманида 113 бошланғич ташкилот фаолият олиб боряпти.

Аҳамиятли томони, ушбу ҳудудларда бошланғич ташкилотлар партиямиз дастурий мақсадларини амалга ошириш, ғоя ва мафкурасини оммалаштириш, электорат манфаатини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатмоқда.

Юнусобод туман партия кенгаши сиёсий ўқувларни кўпроқ қуйи бўғинда ташкил этиш ҳам­да уларга керакли услубий қўл­ланмаларни, партия фаолиятидаги янгиликларни ўз вақтида етказиб туришга эътибор қаратяпти. Шунингдек, ҳар йили тасдиқланадиган иш режада бошланғич ташкилотларга ҳам аниқ вазифалар белгиланяпти. Шу асосда уларнинг фаолияти таҳлил этиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Юнусобод туманида қуйи бўғинлар фаолиятини кучайтириш бўйича янги усуллар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Энг муҳими, бу партиямизнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, тарафдорлар ва хайрихоҳлар сафини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бошланғич ташкилотлар сонини бошқа туманлар кесимида таҳлил этадиган бўлсак, бугунги кунда Олмазор туманида 98, Учтепа туманида 86, Яшнобод туманида 76 қуйи бўғин иш олиб бормоқда. Бошланғич ташкилотлар етакчилари сиёсий-ҳуқуқий маданияти юқори, жамоатчилик орасида ўзига хос обрў-эътибор қозонган, ташаббускор кишиларни пар­тиямиз сафига жалб қилишни муҳим вазифалардан, деб билади. Бундан ташқари, янги бошланғич партия ташкилотларини тузиш ва туман кенгашлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ишларига катта эътибор қаратмоқда.

Иш тўғри ва тизимли ташкил этилган жойда самара бўлади, албатта. Сафимиз тобора кенгайиб бораётгани бу фикрни исботлайди. Масалан, Шайхонтоҳур туманида 2015 йил 1 январь ҳолатида аъзолар 3030 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг худди шу пайтида 3184 нафарга етди.

Бошланғич ташкилот ўз зиммасидаги вазифани қандай бажариши етакчи ишни давр талабини чуқур англаган ҳолда таш­кил этишига боғлиқ. Партия аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, етакчиликка қобилияти ва иштиёқи бор ёшларни пар­тия­га кенг жалб қилиш яхши натижа беради, деб ўйлайман. Қувонарлиси, бошлан­ғич ташкилотларимизда йил сайин ёшлар кўпайиб боряпти. Масалан, Учтепа туманида 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони 1558 нафар, Сергели туманида 1179 нафарга етди. Партиямиз фаоллари улар иштирокидаги сиёсий ўқув­лар сифатини ошириши, хусусан, долзарб ҳаётий ва партиявий мавзулар муҳокама қилинишига эътибор қаратиши талаб этилади.

Ўз ишини замон талабларига мувофиқ тарзда олиб бораётган бошланғич ташкилотлар ҳақида гап кетганда, Қуюв-механика заводи қошидаги бошланғич партия ташкилоти энг намунали қуйи бўғинлардан бири ҳисобланади. Бу ерда партиямизнинг 50 нафарга яқин аъзоси бор. Улар ЎзХДП ғояларини тар­ғиб қилиш, Сайловолди дас­турида белгиланган устувор вазифалар ижроси бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини изчил равишда ўтказиб келмоқда.

Фикримча, электорат орасида олиб бораётган тарғибот ишларимизни янги сифат босқичига кўтаришимиз керак. Дастурий мақсадларимизни нафақат кенг тушунтириш, балки бу ишларга партия аъзолари, фаолларини кенг жалб этиш талаб этилмоқда. Айниқса, бош­лан­ғич ташкилотлар имконият­ларидан самарали фойдаланиш керак. Чунки қуйи бўғин фаолияти қониқарли бўлмаса, партия ўз электоратидан узилиб қолади. Етакчиларнинг ташаббускорлик, ташкилотчилик кўникмасини шакллантириб борсак, аҳо­лини ўйлантираётган масалаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва энг муҳими, бартараф этиш бўйича аниқ натижаларга эришамиз, деб ўйлайман.

 

Ҳакимбек РАҲМАТОВ,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш сектори мудири.



DB query error.
Please try later.