Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
27.09.2016

САЙЛОВЧИ УЧУН БАРЧА ШАРОИТ ЯРАТИБ БЕРИЛАДИ

Сайлов халқ иродасига суянган кучли фуқаролик жамияти, ҳуқуқий демократик давлатнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Бу тарихий сиёсий воқеа фуқаролар зиммасига катта масъулият юклайди. Чунки эл-юрт манфаатига дахлдор масала юзасидан холис ва тўғри қарор қабул қилиш, мамлакат раҳбарлигига муносиб номзодга овоз бериш, аввало, сайловчининг сиёсий-ҳуқуқий билимига, сайлов ҳақида, унинг қонуний асослари тўғрисида етарли тушунчага эга бўлишига боғлиқ.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишлари қизғин олиб борилаётган шу кунларда фуқаролардан таҳририятимизга сайлов қонунчилигига оид турли саволлар келиши давом этмоқда.

Саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари жавоб беради.

 

Барно Мусахўжаева, уй бекаси, Тошкент шаҳри:

— Яқинда бир танишим сайловни янада яхшироқ тушуниш, Президентликка номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқиш учун ҳудудимиздаги сайлов участкасига боришим кераклигини айтиб қолди. Менга сайлов участкалари ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз...

 

Дилмурод Саъдуллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 10 ҳамда 11-моддаларида айнан сизни қизиқтирган масала баён этилган. Унга кўра, сайлов участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Сайлов участ­калари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади ва қисмлар жойлашган ердаги сайлов округларига киради. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, фуқароларнинг олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги турар-жойларида, қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкин. Сайлов участкалари ўзлари жойлашган ердаги сайлов округларига киради. Ўзбекистондан ташқарида тузиладиган сайлов участкаларини сайлов округига бириктириш масаласи Марказий сайлов комиссия­си томонидан ҳал этилади.

Сайлов участкалари сайловга камида олтмиш кун қолганида тузилади. Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш жойларида ҳам сайлов учас­ткалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганида тузилади.

Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.

Овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратади.

Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясининг ва овоз бериш биносининг жойлашган ерини кўрсатган ҳолда ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари тўғрисида сайловчиларни хабардор этишни ташкил қилади.

 

 

Зайнабхон Мамажонова, Бухоро давлат университети талабаси:

— Мен сайловда биринчи марта иштирок этаман. Эшитишимча, сайлов ўтказилишидан олдин фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилар экан. Бу қонунчиликда қандай белгиланган?

 

Аваз Ўринбоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси:

— «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунда бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. Унга мувофиқ, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участ­каси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилади. Сайловчи бошқа сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин эмас.

Сайловчилар рўйхатини ҳар бир сайлов участкасида участка сайлов комиссияси тузади ҳамда унинг раиси ва котиби имзолайди. Участка сайлов комиссияси жамоатчилик вакилларини рўйхат тузиш ишида қатнашишга жалб этиши мумкин.

Туман ва шаҳар ҳокимликлари сайловчилар ҳисобга олинишини таъминлайдилар ва участка сайлов комиссияларига тегишли ҳудудда яшайдиган сайловчилар рўйхатини тузиш учун зарур маълумотларни беради. Ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчи-сайловчиларнинг, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар жойлашган ҳудудда яшовчи оила аъзолари ва бош­қа сайловчиларнинг рўйхати ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этадиган маълумотлар асосида тузилади. Ҳарбий қисмлардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар истиқомат жойидаги сайловчиларнинг рўйхатига умумий асосларда киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторий ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхати мазкур муассасаларнинг раҳбарлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида тузилади.

Сайловчилар рўйхатида сайловчиларнинг фамилиялари овоз беришни уюштириш учун қулай тартибда кўрсатилади.

Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловдан ўн беш кун олдин, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторий ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган жойларда, қамоқда сақлаш жойларида тузилган сайлов участкаларида эса сайловдан икки кун олдин ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади. Участка сайлов комиссияси рўйхат билан қаерда ва қачон танишиш мумкинлиги ҳақида сайловчиларга хабар беради.

 

«Ўзбекистон овози» мухбири

Лазиза ШЕРОВА

ёзиб олди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: