27.09.2016

ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН БРИФИНГ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг журналистлар учун брифинги бўлиб ўтди. Унда округ сайлов комиссияси раиси Ф. ­Тошев сайловга тайёргарлик жараёни хусусида ахборот берди.

Маълумки, Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 15 сентябрдаги қарори билан Самарқанд вилояти чегараси доирасида 7-Самарқанд сайлов округи тузилди ва округ сайлов комиссияси Самар­қанд шаҳар, Рудакий кўчаси, 237-уй (Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси)да жойлашиши белгиланди.

23 сентябрь куни Марказий сайлов комиссия­сининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди ва бу ҳақдаги қарор матбуотда эълон қилинди. 7-Самар­қанд округ сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ҳамда 8 нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланди.

Комиссиянинг биринчи йиғилишида унинг иш режаси, комиссия аъзолари зиммасидаги вазифалар белгилаб олинди.

 

Абдурасул САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.