Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
20.09.2016

ТАШАББУСКОР ДЕПУТАТ АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШАДИ

Муҳаммаджон ЙЎЛДОШЕВ, халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Маҳаллий Кенгашлардаги партия­миз гуруҳлари депутатлик назоратини кучайтиришда муҳим ўрин тутади. Депутат сайловчиларга берган ваъдаларини амалда бажариши лозим. Бунинг учун ундан партия электорати билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш талаб этилади.

Боиси, ўз хайрихоҳлари билан доимий алоқада бўлган депутат уларнинг кайфияти, хоҳиш-истакларидан ҳамиша бохабар бўлади. Сессияларда қонун ижодкорлиги жараёнида олиб борилган таҳлиллардан унумли фойдаланиб, фикр билдира олади. Ҳаётий таклифлар, фикр-мулоҳазалар асосида шаклланган позиция сайловчилар манфаати учун кўпроқ хизмат қилади. Жаҳон тажрибасидан маълумки, электорат манфаатлари учун астойдил курашган партия ишончни оқлайди, аъзолари сони ортишига эришади ҳамда жамиятда ўз позициясини мустаҳкамлайди.

Демак, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, партия фаолларидан янада кўпроқ ташаббус кўрсатиш талаб қилинади. Чунки улар бевосита ўз ҳудудининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, одамларнинг яшаш тарзидан яхши хабардор бўлиши керак. Сайловчилар билан ўтказилаётган учрашувлар, турли тадбирлар ҳамда Жамоатчилик қабулхоналарига тушаётган мурожаатлар аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳақида аниқ хулоса чиқариш имконини беради.

Маҳаллий Кенгашлар сессияларига киритилаётган ҳар бир масалани аввал партия гуруҳи йиғилишида атрофлича муҳокама қилиш тажрибасини янада такомиллаштириш зарур, деб ўйлайман.

Депутатлар партия ташкилотлари, айниқса, қуйи бўғин билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун маҳаллий Кенгаш депутати электорат вакиллари билан ўтказилаётган давра суҳбатларида иштирок этиши шарт, деб ҳисоблайман.

Яна бир муҳим масала. Мақсадимиз аҳолининг ижтимоий муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш экан, биз, маҳаллий Кенгаш депутатлари бу борадаги таҳлилий маълумотлардан парламентдаги фракциямиз аъзоларини хабардор қилиб боришимиз зарур. Парламент муҳокамасидаги қонунлар лойи­ҳаларига таклифлар тайёрлашда, парламент назоратини кучайтиришда бу муҳим аҳамият касб этади.

Ўз бурчимизни сидқидилдан бажарсак, партия гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватласак, Сайловолди дастуримизни ҳаётга татбиқ этиш кафолати янада мус­таҳкамланади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: