Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
15.09.2016

САВОЛ ВА ЖАВОБ

— Иккинчи синфда ўқийдиган ўғлимни қўшимча дарсга бермоқчи эдим. Унинг тўлов миқдори, қай тартибда амалга оширилиши ҳақида кенг­роқ маълумот берсангиз.

Малика ЮЛДАШЕВА, Андижон вилояти.

 

Нигора ЭШМЕТОВА, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарорига асосан умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. Унга кўра, гуруҳларда 25-30 нафар ўқувчи бўлиши мумкин. Тўлов эса ҳар бир ой учун энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фои­зи миқдорида белгиланган.

Имтиёзлар масаласига келсак, узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Уларнинг рўйхати фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органи томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи ва кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади.

Яна бир муҳим масалани айтиб ўтиш лозим. Тўлов ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан муассаса ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Ота-оналар томонидан шартнома шартларининг лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан, тўловнинг шартномада белгиланган миқдорда узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг узайтирилган кун гуруҳларида қолишини тўхтатиш учун асос бўлади.

Шунингдек, тўлов ўқув йили давомида ҳар ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан тижорат банки орқали исталган шаклда амалга оширилади. Ота-онанинг ёзма аризасига асосан, боланинг узайтирилган кун гуруҳига қатнаши вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатиладиган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда узайтирилган кун гуруҳига қатнашадиган кунлар учун тўланади.

Эътиборли жиҳати шундаки, боланинг ўзи ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин, шунингдек, ота-оналарнинг меҳнат таътили пайтида ёки бошқа сабабларга кўра, бола узайтирилган кун гуруҳига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган тақдирда, ота-онанинг ёзма аризасига асосан, ушбу кунлар учун олдиндан амалга оширилган тўлов ке­йинги ойлар учун тўловда ҳисобга олинади.

Юқорида айтиб ўтилган низомдан бошқа саволларингизга ҳам жавоб олишингиз мумкин.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА

ёзиб олди.



DB query error.
Please try later.