Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Yanvar 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
31 1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31 1 2 3
10.09.2016

БУЮК ДАВЛАТ АРБОБИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда партия Марказий Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, партиянинг парламентдаги фракцияси аъзоси Рустам Комилов ва бошқалар Юртбошимиз мамлакатимизда демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш ғоялари асосчиси бўлгани, у киши раҳбарлигида барча соҳада тарихий ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлашди.

Буюк давлат арбоби, нодир сиёсатчи, мамлакатимизнинг халқ­парвар, доно раҳбари Ислом ­Каримовнинг ҳаёт йўли, олиб борган оқилона сиёсати, улуғ инсоний фазилатлари ҳақида сўз борди.

Президентимизнинг жасорати туфайли юртимиз ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан юксак ютуқларга эришгани, том маънода келажаги порлоқ мустақил давлатга айлангани, дунёда тез ва барқарор ривожланаётган давлатлар сафидан мустаҳкам жой олгани қайд этилди.

— Халқимиз ўз тарихида қанчадан-қанча оғир синовларга, мудҳиш кунларга дуч келди, лекин Президентимиз кўксини қалқон қилиб, халқимизни ҳимоя этди, бошимизни баланд кўтариб яшашга ўргатди, — деди «Ўзбекистон овози» ва ­«Голос Узбекистана» газеталари Бош муҳаррири, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзоси ­Сафар ­Остонов. — «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам», деган шиор ҳар биримизнинг онгимиз ва қалбимиздан чуқур жой олди. Энг муҳими, Давлатимиз раҳбари бизга Ватанни қандай севиш кераклигини ўргатиб кетди. Бу улуғ инсон халқимизнинг қалбида мангу яшайди.

Тадбирда сўзга чиққанлар буюк шахс хотираси олдида ­Ватанга фидойи бўлиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, она Ўзбекистонимизнинг равнақи йўлида чин дилдан хизмат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканини таъкидлашди.

 

Ўзбекистон ХДП

Марказий Кенгаши Матбуот хизмати.



DB query error.
Please try later.