Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
07.09.2016

АКТ СОҲАСИДАГИ МУЛОҚОТ

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва «Асака» акциядорлик тижорат банки ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Университет ректори Ш.Шерматов, «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси А.Аҳмадхўжаев ва бошқалар мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб, юқори малакали, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган билимли ёшлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети халқаро даражадаги IT-мутахассислар тайёрлаш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини такомиллаштиришда етакчи олий таълим муассасаларидан саналади. Бу ерда талабалар компьютер ва дастурий инжиниринг, логистика йўналишларида таҳсил олади.

Тадбирда университет ва «Асака» банкнинг ҳамкорлигини ривожлантириш, иқтидорли талабалар сафини кенгайтириш, улар томонидан банк фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.

— Ҳозир банкимиз интеграциялаштирилган-автоматлаштирилган тизимда фаолият юритмоқда, уни жаҳон стандартларига тўла мослаштириш учун замонавий дастурлар билан янада бо­йитишимиз керак, — дейди банкнинг ахборот-технологиялари департаменти бошлиғи Шуҳрат Комилов. — Бу борада университетнинг иқтидорли, ўз соҳасини мукаммал биладиган салоҳиятли талабаларига мурожаат қилмоқдамиз. Меморандум доирасида тўрт йил давомида университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичи талабаларига грант тақдим этиб, янги дастурлар яратиш учун буюртма берамиз. Энг зўр дастурчининг тўлов контракт пуллари банк ҳисобидан тўланиб, ишга қабул қилинади.

Йиғилишда банк соҳасида инновацион ечимларни татбиқ этиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, мобиль банкинг ва интернетни ривожлантириш, банк фаолиятидаги бизнес жараёнларни оптималлаштириш бўйича таклифлар ўртага ташланди. Ҳамкорлик доирасида университет талабалари учун махсус IT-курслар, IT-лабораториялар ташкил этиш ҳамда бизнес-режаларни амалга оширишга кўмаклашиш режалаштирилгани таъкидланди.

 

ЎзА.



DB query error.
Please try later.