Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Aprel 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
07.09.2016

ҲАР БИР БОЛА МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДА

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан «Касаба уюшмалари — болаларга» акцияси доирасида «Тозалик, озодалик — саломатлик гарови» мавзуида тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 25-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш билан бир қаторда улар фарзандларининг маънавиятини юксалтириш, ижтимоий ҳимоя­сини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

«Касаба уюшмалари — болаларга» акциясига 12 минг биринчи синф ўқувчиси қамраб олинди. Мамлакатимиздаги уч юзга яқин мактабда ташкил этилган тадбирларда ўйин-мулоқот усулларидан фойдаланган ҳолда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга ундовчи экологик суҳбатлар ўтказилди. Дастур доирасидаги маданий-маърифий тадбирларда таниқли санъаткорлар, хонандалар ва қўғирчоқ театри актёрларининг саҳна кўринишлари намойиш этилди.

— Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — болажонларга соғлом турмуш тарзи тамо­йилларини ўргатишдан иборат, — дейди мактаб директори ўринбосари Раъно Низомова. — Тадбирда ўғил-қизларга бу борада тушунтиришлар бериш билан бирга, кундалик ҳаётда риоя этишлари лозим бўлган санитария-гигиена қоидалари жамланган эслатма-қўлланма тақдим этилди.

 

Н.НАСРИЕВ,

ЎзА мухбири.



DB query error.
Please try later.