Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Iyul 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31 1 2 3 4
07.09.2016

МАЪРИФАТ ВА МУТОЛАА КОШОНАСИГА САЁҲАТ

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан 6-9 сентябрь очиқ эшиклар куни эълон қилинди.

Мамлакатимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлод маънавиятини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатларда ўғил-қизларнинг китобга бўлган меҳрини янада кучайтириш, мутолаа маданиятини оширишга доимий эътибор қаратилаётир. Бу борада кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, уларнинг адабиётлар захирасини янгилаш ва бойитиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида бу йўналишдаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Кутубхона бўйлаб ташкил этилаётган очиқ эшиклар куни ҳам ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларига оид кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, мазкур маърифат масканида китобхонлар учун яратилган имконият ва қулайликлардан хабардор этишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир доирасида Тошкент темир йўл муҳандислари, Тошкент молия, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтлари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига кутубхона фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

– Бугун эрталабдан кутубхонамиз ёшлар билан гавжум, китоб музейи, кўргазмалар зали, кафедралар, китобхонлар каталоглари ва картотека заллари, электрон каталоглар хоналари бўйлаб экскурсиялар ўтказилмоқда, – дейди кутубхона директорининг ўринбосари У.Тешабоева. – Қувонарлиси, ёшларимизнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши йилдан-йилга ортиб, мутолаа маданияти ривожланиб бормоқда.

Мазкур кутубхонага 12 ёшдан бошлаб аъзо бўлиш мумкин. Уларга аъзоликни тасдиқловчи пластик карточкалар тақдим этилади. Расмий веб-сайтида фойдаланувчиларга сифатли ва кенг миқёсда хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари мавжуд.

Бу ерда замонавий ахборот технологиялари асосида аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга доир ахборотлар, Ўзбекистон Республикасининг ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек, ихтисослаштирилган кутубхоналар рўйхати, кутубхонанинг электрон каталогидан фойдаланиш ва адабиётларга буюртма бериш каби хизматлар тақдим этилган.

– Инсон тарбиясида, унинг маънавиятини юксалтириш ва дунёқарашини шакллантиришда китобнинг ўрни беқиёс, – дейди Тошкент давлат шарқ­шунослик институти талабаси Ш.Аҳмедов. – Биз, талабаларнинг аъло баҳоларга ўқишимиз, мукаммал билим олишимиз, бир эмас, бир неча хорижий тилларни ўрганишимиз учун барча шароит яратилган. Айниқса, замонавий кўриниш, мутлақо янгича қиёфа ва мазмунга эга бўлган Ўзбекистон Миллий кутубхонасига келганимизда кўксимизда ғурурланиш ҳисси пайдо бўлади.

Тадбир доирасида шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари билан учрашувлар, тақдимот маросимлари, тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

 

А.ҚИЁСОВА,

ЎзА мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: