Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
06.09.2016

САВОЛ ВА ЖАВОБ

— Менинг икки ёшли қизим бор. Уни боғчага бермоқчиман. Мактабгача таълим муассасалари таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида кенгроқ маълумот олишни истардим.

Ирода АНВАРЖОНОВА, Тошкент шаҳри.

 

Муқаддас РАҲМАТУЛЛАЕВА, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси:

— Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра, тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасасига битта оиладан икки ва ундан ортиқ болалар қатнаса, уларнинг ҳар бирига ушбу тоифадаги оилалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов миқдорлари қўлланилади. Бунда битта оиладан икки ва ундан ортиқ бола турли болалар боғчасига қатнаса, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс­лар маълумотнома тақдим этиши лозим.

Шунингдек, жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлари бўлган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайди. Болалар таъминоти учун тўловлар ота-оналар ва муассаса ёки мактаб-интернати ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Тўловларни ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмаслик керак. Ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўловлар эса бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Унинг миқдори боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнайдиган ёки мактаб-интернатида бўладиган кунларига мутаносиб равишда бўлади.

Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатларидаги болалар таъминотига маблағларни тижорат банклари орқали нақд пул ёки банк пластик карточкалари орқали ҳамда пул ўтказиш йўли билан тўлаш мумкин. Бунда тўловнинг амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.

Шу ўринда яна бир масала ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлгани туфайли, шунингдек, ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим муассасасига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган маблағ кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилади.

Низомга кўра, шу нарса белгилаб қўйилганки, боланинг боғчага келмаганлиги сабаби тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт. Шунингдек, ота-оналардан бирининг муассаса раҳбарияти номига аниқ бир сабаб кўрсатилган ҳолда ёзган аризаси (билдиришномаси)га асосан боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача боғчага келмаслигига рухсат берилади.

Мактабгача таълим муассасаларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилиниши керак.

Бу ҳақдаги бошқа саволларингизга юқорида номи келтирилган Низомдан жавоб олишингиз мумкин. Ушбу ҳужжат Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарорига асосан тасдиқланган.



DB query error.
Please try later.