03.09.2016

«ЁШЛАР ТАҚДИРИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ»

Шиддат билан ўзгараётган бугунги даврда баркамол авлодни тарбиялаш масаласи тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунда оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади.

ЎзХДП Миробод туман Кенгаши ташаббуси билан «Мовароуннаҳр» маҳалла фуқаролар йиғинида «Ёшлар тақдири учун барчамиз масъулмиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Миробод туман партия кенгаши масъул ходимлари, Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

— Фарзандларимиз ҳаётимиз мазмуни, эртанги кунимиз давомчиларидир, — дейди «Мовароуннаҳр» маҳалласи фаоли Оксана Новикова. — Уларнинг келажаги учун масъул эканимизни унутмаслигимиз керак. Улар ким билан қаерда мулоқот қилаяпти? Дўстлари ким? Қандай машғулотлар билан банд? Булар ҳақида биз ота-оналар албатта хабардор бўлиб туришимиз керак.

— Фарзандларимиз озод ва обод, тинч-осойишта, фаровон юртда ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етмоқда, — дейди ЎзХДП Миробод туман Кенгаши раиси Искандар Нурмуҳаммедов. – Уларга бугунги кунларимиз қандай машаққатлар эвазига қўлга киритилганини аниқ мисоллар билан кўрсатиб беришга ҳаракат қилаяпмиз.

Тадбир сўнггида партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ йигит-қизларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Наврўз ШОДМОНҚУЛОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: