01.09.2016

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинч­лик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мактубида шундай дейилади:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ислом Каримов Жаноби Олийларига

 

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг 25 йиллиги билан Сизни самимий муборакбод этаман.

Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди. Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори бениҳоя юқоридир.

Дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг эзгу анъаналарига таянувчи давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида фаол ривожланиб бормоқда. Ишончим комилки, биз ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам барча йўналишларда мустаҳкамлаб, долзарб халқаро масалаларни ечишда саъй-ҳаракатларимизни самарали равишда мувофиқлаштириб бораверамиз. Бу Россия ва Ўзбекис­тон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекис­тоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва равнақ тилайман.

Эҳтиром ила,

Владимир ПУТИН,

Россия Федерацияси Президенти

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллашган:

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси – Елизавета II

Япония Императори — Акихито

Бельгияликлар Қироли — Филипп

Франция Республикаси Президенти — Франсуа Олланд

Ҳиндистон Республикаси Президенти — Пранаб Мукержи

Қозоғистон Республикаси Президенти — Нурсултон Назарбоев

Молдова Республикаси Президенти — Николае Тимофти

Туркия Республикаси Президенти — Режеп Таййип Эрдўғон

Туркия Республикаси Бош вазири — Бинали Йилдирим

Чехия Республикаси Президенти — Милош Земан

Словакия Республикаси Президенти — Андрей Киска

Болгария Республикаси Президенти — Росен Плевнелиев

Малайзия Қироли — Абдул Халим Муадзам Шоҳ Янг ди-Пертуан Агонг XIV

Фаластин Давлати Президенти, Фаластин Озодлик Ташкилоти Ижроия Қўмитаси Раиси — Маҳмуд Аббос

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти — Абдул Ҳамид

Исроил Давлати Президенти — Реувен Ривлин

Сингапур Республикаси Президенти — Тони Тан Кенг Ям

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Ички ишлар вазири — Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Бельгия парламенти Вакиллар палатаси раиси — Зигфрид Браке

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби — Рашид Алимов

 

Қутловлар келиши давом этмоқда.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: