Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
30.08.2016

БИРИНЧИ БОСҚИЧ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Танловнинг Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унда 5 нафар иштирокчи 3 шарт бўйича билимини намойиш этди. Биринчи — лойиҳа тақдимоти шартида иштирокчилар «Хотин-қизлар бандлигини таъминлашнинг энг самарали йўли», «Хотин-қизлар сиёсий фаоллиги — фуқаролик жамиятининг муҳим шарти», «Фаровон турмуш сари» каби ғояларни акс эттирган лойиҳаларини тақдим этишди.

«Қонунларимиз ҳаётимиз асосидир» шартида эса нотиқлик маҳорати асосида қонунларнинг энг муҳим концептуал жиҳатлари, уларни такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди.

Сиёсий ҳозиржавоблик шартида Конс­титуциямиз, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонун, «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонун, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида»ги, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунлар, Оила, Меҳнат кодекслари асосида тузилган саволларга жавоб берилди.

Биринчи ўринни «Бобур» номидаги вилоят кутубхонаси фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сектори мудири Муаттар Шокирова, иккинчи ўринни Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Умидахон Раҳмонова, учинчи ўринни Андижон давлат университети педагогика кафедраси ўқитувчиси Ойдиной Иброҳимова эгаллади.

 

Сардор ҚОСИМОВ



DB query error.
Please try later.