Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
23.08.2016

«ПРЕЗИДЕНТГА МАКТУБЛАР» КИТОБИНИНГ ТЎРТИНЧИ ЖИЛДИ НАШРДАН ЧИҚДИ

«Маънавият» нашриёти томонидан ­«Президентга мактублар» китобининг навбатдаги — тўртинчи жилди чоп этилди.

Ушбу китобдан 2013 — 2016 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига мам­­­­­лакатимиз ва хорижий давлатлар фуқаролари ҳам­да нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, таниқли сиё­сатчилар, жамоат арбоблари томонидан келган хатлар ва уларга жавоб мактубларидан айрим намуналар ўрин олган.

Мазкур хатларни ўқир экансиз, турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган, ёши, касбу кори, миллати ва дунёқарашига кўра бир-биридан фарқ қиладиган мактуб эгаларининг ўй-фикр­лари, орзу-интилишлари нақадар холис ва самимий экани, уларни умумий бир хусусият — она Ватанимизга, халқимизга, Президентимизга меҳр ва ишонч бирлаштириб турганини яққол ҳис қиласиз.

Ватанимизнинг турли ҳудудларидан Юртбошимиз номига юборилган хатлар Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт манзарасини, барча соҳа ва тармоқларда эришаётган ютуқ ва марраларимизнинг миқёси ва кўлами, уларнинг юртдошларимиз ҳаётига кўрсатаётган ижобий таъсирини бамисоли ёрқин кўзгудек намоён этиши билан аҳамиятлидир.

Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган замоннинг ўзи шуни кўрсатмоқдаки, одамларимиз аввало ўзига, оиласига бевосита дахлдор бўлган воқеа-ҳодисалардан, ўзгаришлардан тўғри хулоса чиқариб, бу жараёнда ўзининг ўрни ва таъсири қандай эканини тушуниб, англаб, ҳаётга, келажакка катта ишонч билан яшамоқда. Айни мана шу хусусият барча мактубларнинг бош ғояси, бош мавзуси, десак, хато бўлмайди.

Ушбу хатларнинг асосий қисмида кўрсатилган меҳр-оқибат ва яхшилик, эътибор ва ғамхўр­лик учун давлатимизга, халқимизга, Президентимизга самимий миннатдорлик туйғулари ифода этилган. Бу бежиз эмас. Нега деганда, хал­қимиз доимо яхшиликка интилиб, яхшиликни қадр­лаб яшайди.

Мухтасар айтганда, бу хатлар юртдошларимизнинг дунёқараши, онгу тафаккури ўзгариб, уларнинг гражданлик позицияси тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Бу айни пайтда халқимиз ижтимоий кайфиятининг муҳим устувор кўрсаткичидир.

Мазкур китобда жам бўлган хатларда оддий мактаб ўқувчисидан тортиб кўпни кўрган тажрибали инсонларгача, ишчи ва муҳандислар, деҳ­қон ва фермерлар, тадбиркор ва ишбилармонлардан тортиб шифокор, муаллим ва мураббийларгача, илмий-ижодий соҳа вакилларидан тортиб ҳарбий хизматчиларгача, қисқача айт­ганда, бутун халқимизнинг овози баралла эшитилиб туради, десак, муболаға бўлмайди.

Мактуб муаллифлари орасида хорижий давлатларнинг фуқаролари, атоқли давлат ва сиёсат арбоблари ҳам борлиги Президентимизнинг серқирра фаолияти халқаро миқёсда, чет элларда ҳам катта қизиқиш уйғотаётгани — мамлакатимиз қўлга киритаётган улкан марралар жаҳонда тан олинаётгани ва кенг эътироф этилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.

Бундай хатларда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, Ўзбекистон билан чет давлатлар ҳамкорлигининг турли қирралари, халқимизнинг қадимий ва бой тарихи, унинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, Марказий Осиё минтақаси ва жаҳон миқёсидаги долзарб масалалар ечими бўйича Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилаётган амалий таклиф ва хулосаларнинг аҳамияти ҳақида сўз боради.

Ўйлаймизки, бу тўплам Ўзбекистон Президентининг мустақил тараққиётимизнинг ўта мураккаб ва юксак масъулиятли давридаги самарали фаолияти, мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида халқимиз қўлга киритаётган тарихий ютуқ ва марралар, фуқароларимизнинг жамият ҳаётидаги ўзгариш ва янгиланиш жараёнларига дахлдорлик ҳисси ва бурчи, шу билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан халқаро жамоатчилик вакиллари билан олиб борилаётган самимий ва амалий мулоқотлар ҳақида китобхонларимиз тасаввурларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

 

ЎзА



DB query error.
Please try later.