Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
20.08.2016

СЕССИЯДА БАНДЛИК ДАСТУРИ ИЖРОСИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Маҳаллий Кенгашлардаги ЎзХДП гуруҳлари банд­лик дастури ижроси бўйича депутатлик назоратини кучайтиришга, шу масалада ташаббуслар билан чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мақсад режалаштирилган иш ўринлари ўз вақтида очилиши, барқарор бўлишига эришишдир.

Тўрақўрғон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласини ўз назоратига олган. Депутатлар томонидан битирувчилар билан учрашувлар ўтказилиб, тўрт томонлама шартномалар қандай ижро этилаётгани, амалиёт ўташ, ишга жойлашиш масалалари ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 2014-2015 ўқув йилида тумандаги касб-ҳунар коллежларини 3214 нафар йигит-қиз тамомлаган бўлса, улар билан тузилган шарт­нома талаблари айрим корхона-ташкилотлар томонидан бажарилмаган ҳолатлар кузатилган. ­Назорат-таҳлил давомида бу борада қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилгани, бунинг сабаблари аниқланди. Шундан сўнг депутатлик гуруҳимиз масалани туман Кенгашининг тегишли доимий комиссияси ва сессия муҳокамасига олиб чиқишга қарор қилди.

— Аҳолининг бандлик даражасини ошириш, даромад манбаларини кенгайтириш тарафдори бўлган партиямиз учун бу масала долзарб аҳамиятга эга, — дейди Тўрақўрғон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Аҳмадали Мусабоев. — Шундай экан, бандлик дастури ўз вақтида, тўлиқ бажарилаяптими, деган савол ҳақида ҳаммамиз бирдек ўйлашимиз, иш ўрни яратиш, одамлар турмушини енгиллаштиришга ҳаракат қилишимиз лозим, албатта.

Назорат-таҳлил давомида аҳоли, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилгани маълум бўлди. Масалан, битирувчиларнинг таълимга мос равишда амалиёт ўташи ва ишга жойлашиши бўйича ижобий натижаларга эришилган. Ёшлар бандлигини таъминлаш, бу борадаги ташаббусларга йўл очиб беришда маҳаллий ҳокимликнинг масъулияти ошган.

Бироқ айрим жойларда уч томонлама шартномалар тўлиқ бажарилмаётганлиги, битирувчилар учун ажратилган иш ўринлари уларнинг мутахассислигига тўғри кел­маслиги билан боғлиқ муаммолар учрамоқда. Бундан ташқари, ишга жойлашган битирувчи­ларнинг муайян қисми кўп ўт­май бўшаб кетаётгани кишини ўйга толдиради.

— Битирувчилар ишга жойлашиши уларнинг келажаги билан боғлиқ долзарб масаладир, — дейди туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Шоира Раҳимова. — Коллеж — корхона ҳамкорлигини йўлга қўйиш, меҳнат ярмаркаларини тизимли ўтказиш, ёшлар ўз ишини ташкил этишига кў­маклашиш, имтиёзли микрокредитлар ажратиш каби тадбирлар ўз самарасини бераяпти. Аммо касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича қатор камчиликларга йўл қўйиляпти. Бу масала ЎзХДП гуруҳи йиғилишида атрофлича муҳокама этилди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Депутатлар мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар бўйича мутасадди ташкилотлар ҳисоботларини сессияларда эшитиш, шу асосда қатъий қарор қабул қилиш керак, деган якдил фикр билдиришди.

Масала сессияда ҳам қизғин муҳокама этилди. Касб-ҳунар коллежлари директорлари, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Бирор масаланинг ўрганилиши, сессия кун тартибига киритилиши ва муайян қарор қабул қилиниши билан кўтарилган муаммо тўлиқ ечим топди, деб бўлмайди, албатта. Бу борада амалий натижага эришиш учун изчил фаолият юритиш зарур. Яъни, сессия қарорлари ижросини мунтазам мониторинг қилиб боришимиз талаб этилади.

Самарқанд шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳида 6 нафар депутат фаолият юритади. Улар аҳоли, хусусан, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, банд­ликни таъминлашга катта эътибор қаратяпти.

Хусусан, яқинда партиямиз гуруҳи 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича назорат-таҳлил олиб борди. Дастурда белгиланган объектларнинг ўз вақтида очилиши, вақтинча фаолиятини тўхтатиб турган ишлаб чиқариш тармоқларида учраётган муаммоларни бартараф этиш, касаначилик, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш жойлари яратиш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Депутатларнинг қайд этишича, шаҳарда йилнинг ўтган 6 ойи давомида 5814 иш ўрни яратилган. Шундан саноатда 528, хизмат кўрсатишда 183, уй меҳнатини ташкил қилиш ҳисобига 644 иш жойи очилган. Шаҳарда аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни бўш иш ўринлари билан таништириш мақсадида мунтазам равишда меҳнат ярмаркалари ташкил этиб келинмоқда.

Депутатлар назорат-таҳлил ишлари натижаларини умумлаштириб, уларни сессия муҳокамасига олиб чиқишди. Унда маҳаллийлаштириш ва бошқа қатор мақсадли дастурларнинг муваффақиятли амалга оширилиши иш ўринлари очилиши учун қулай шароит яратаётгани қайд этилди. Бандлик дастури ижросини таъминлаш, битирувчиларнинг иш­га жойлашгани ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига эришиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шундан сўнг дастур ижросида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди. Депутатларнинг қайд этишича, коллежларнинг касб­га тайёрлаш йўналишларини ҳудуд иқтисодиёти билан мувофиқлаштириш битирувчиларни ишга жойлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Чунки битирувчи талаб ва эҳтиёж бор жойга келади, муҳими, қийинчиликсиз иш бошлайди.

 — Йўл қўйилган камчиликларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, масъул бошқармалар билан ҳамкорликда ишни тизимли ва самарали ташкил этишимиз керак, — дейди Самарқанд шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП ­гуруҳи аъзоси Фаррух ­Саъдуллаев. — Дастурга киритилган ҳар бир лойиҳа ташаббускори билан учрашиб, уни амалга ошириш йўл-йўриқларини маслаҳатлашсак, шунда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари аниқ белгиланади. 

Шунингдек, жойларда уй меҳнати, оилавий тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун, керак бўлса, уйма-уй юриб, одамлар билан юзма-юз учрашиш талаб этилади. Ишлаб чиқаришнинг қайсидир турига қизиқиши бор, бироқ қўлида маблағи йўқлиги учун иш бошлашга қийналиб юрган одамларни аниқлаш зарур. Уларга меҳнат қонунчилигини кенг тушунтириш, бизнес-режа ишлаб чиқиш тартиби ҳақида маълумот бериш, сарсонгарчиликларсиз кредит олиши учун яқиндан кўмаклашиш керак, дейишди ЎзХДП депутатлари.

Партия гуруҳи билдирган таклифлар депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди ва сессия тегишли қарор қабул қилди.

Унга кўра, Самарқанд шаҳар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, солиқ инспекцияси, статистика бўлими раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди. Бандлик дастури ижросининг бориши устидан тизимли мониторинг ишлари олиб борилиши ҳамда барча соҳалар, йўналишлар бўйича ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, жойларда хизмат кўрсатиш, оилавий тадбиркорлик ва уй меҳнатини ривожлантиришга эътиборни кучайтириш бўйича чоралар белгиланди. Инфратузилма объектларини қуриш ва ишлаб турганларини кенгайтириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш бўйича муҳим тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.