Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Mart 2017   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
27 28 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31 1 2
13.08.2016

ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛДА

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши ва тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан «Соғ­лом она ва бола йили» Давлат дастурида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-ярмида тармоқ касаба уюшмаси томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида ишловчи аёллар манфаатлари ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилди. Тармоқдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилишга бағишланган тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ёш оилаларга уй-жой сотиб олиши учун дастлабки бадалларни тўлашларига ссудалар ажратилди. Шунингдек, тизимда меҳнат қилаётган ходимлар ва улар фарзандларининг ижтимоий ҳимоя­сини кучайтириш, санаторий ва оромгоҳларда соғломлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Урганч шаҳар тармоқ касаба уюшма кенгаши тизимига кирувчи бошлан­ғич касаба уюшма ташкилотларининг барчасида «Аёл борки олам мунаввар» мавзусидаги тадбирлар, «Касаба уюшмалари — хотин-қизларга», «Касаба уюшмалари — болаларга» акциялари доирасида маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва суҳбатлар ташкил этилиб, уларда 1000 дан ортиқ хотин-қиз иштирок этди.

Биргина «Касаба уюшмалари — болаларга» акцияси доирасида Урганч шаҳар кенгаши томонидан соҳа ходимлари фарзандларидан 140 нафарининг тарихий шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилган бўлса, юзлаб болажонлар учун маданият ва истироҳат боғларида кўнгилочар тадбирлар уюштирилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: