Жорий йилнинг 11-14 август кунлари Бухоро шаҳрида «Табаррук замин саховати» номли анъанавий қовун ва асал сайли ўтказилади.
Ушбу сайл 1996 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда. Унда «Амири», «Баргинай», «Бўрикалла», «Гулоби», «Кўкча», «Шерози» каби қовунлар намойиш қилиниб, уларнинг энг ширин навларини саралаш бўйича танлов ўтказилади.
Шунингдек, сайл доирасида махсус концерт дастури, фольклор ансамблларининг чиқишлари ташкил этилади.
Тадбир сўнггида танлов ғолиблари турли қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади, дея хабар беради «Ўзбектуризм» МК матбуот хизмати.
|