13.08.2016

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ

фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган ушбу ҳужжат лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кенг муҳокама қилинди.

Айтиш керакки, қонун лойиҳаси биринчи бор ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яхлит тизимга келтирмоқда. Шунингдек, ички ишлар органларининг ташкилий тузилмалари, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ҳамда ролини белгилаб бермоқда. Қонун лойиҳасида ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолияти йўналишлари, принциплари ҳамда уларнинг ваколат ва мажбуриятлари, шунингдек, ушбу идораларда хизмат ўташ тартиби ва шартлари, ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси мужассамлашмоқда. 

Рустам КОМИЛОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси:

— Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида ҳуқуқий демократик давлат қуриш ғояси ётади. Бу борадаги энг муҳим талаблардан бири қонун устуворлигини таъминлашдан иборат. Боиси, қонунга итоат қилинган жойда тартиб-қоида бўлади, жамият тинчлиги ва хавфсизлиги муҳофаза этилади, фуқароларнинг ҳуқуқлари амалга ошади, қонуний манфаатлари ҳимоя қилинади.

Ҳуқуқни муҳофаза қи­лувчи органлар, хусусан, ички ишлар тизими фаолияти бу жараёнда муҳим аҳамият касб этади. Бир сўз билан айтганда, юртда тинч­лик, осойишталик ҳукм суриши, фуқаролар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кўп жиҳатдан ушбу соҳа ­фаолиятига боғлиқ.

Шунинг учун ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш зарурати туғилди. Президентимиз Конституциямиз қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида бугунги кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонун йўқлигини, мазкур ор­ганларнинг, биринчи навбатда, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги мақоми, фаолият шакли ва усулларини аниқлаштириш ҳамда уларга тузатишлар киритиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шунга мувофиқ, «Ич­ки ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган ушбу ҳужжат ло­йиҳаси Олий Мажлис Қо­нунчилик палатасида кенг муҳокама қилинди.

Айтиш керакки, қонун лойиҳаси биринчи бор ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яхлит тизимга келтирмоқда. Шунингдек, ички ишлар органининг ташкилий тузилмалари, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ҳамда ролини белгилаб бермоқда. Қонун лойиҳасида ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолияти йўналишлари, принциплари ҳамда уларнинг ваколат ва мажбуриятлари, шунингдек, ушбу идораларда хизмат ўташ тартиби ва шартлари, ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси мужассамлашмоқда. 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро тажриба чуқур ўрганилган. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Канада, Австралия, Россия, Молдованинг полиция тўғрисидаги қонунлари, Франция, Италия, Норвегия, Польша, Греция, Чехия, Жанубий Корея давлатларидаги ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизми таҳлил этилган.

Ўзбекистон ХДП фракцияси ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишини долзарб ижтимоий аҳа­миятга эга, деб ҳисоблайди. Чунки фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳу­қуқлари таъминланиши, бунда қонун устуворлиги тамойилига риоя қилиниши фракциямиз учун принци­пиал масалалардан бири ҳи­собланади.

Партиямиз Сайловолди дастурида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот ислоҳотларини такомиллаштириш йўналишларига алоҳида эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, фракция­миз қонун лойиҳасини мутахассислар иштирокида ҳар томонлама чуқур ўрганиб чиқди ва айрим масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Яъни, булар ички ишлар идоралари фаолиятини ривожланган мамлакатлар эришган даражага кўтариш, соҳа ходимларига моддий-техник нуқтаи назардан қулайликлар яратиш, шунингдек, уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш йўналишлари билан боғлиқдир.

Қонун лойиҳасида ички ишлар органларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари белгиланмоқда. Унга кўра, шахсларни ижтимоий хавф­ли хуружлардан ҳимоя қилиш, шу билан бирга, ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий масъулиятини кучайтириш масалалари кўзда тутиляпти.

Бундан ташқари, унда тизим ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоялаш чоралари, фуқаролар томонидан ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби мус­таҳкамлаб қўйилмоқда.

Ички ишлар органларининг ижро ҳокимияти тизимидаги ўрни, тизимга хизматга қабул қилиш ва уни ўташнинг умумий шартлари ва қоидалари, ходимларни ижтимоий ва ҳу­қуқий ҳимоялаш чоралари акс эттирилган нормалар замон руҳига ҳамо­ҳанг­дир.

Алоҳида таъкидлаш ­жоизки, қонун лойиҳасида ички ишлар органлари ­фаолиятининг тамойиллари сифатида умуминсоний қадриятлар мус­таҳкам­ланган. Хусусан, қонунийлик, бирлик, ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва унга риоя қилиш, очиқлик ва шаффофлик каби тамойиллар аниқ юридик мазмун билан тўлдирилган.

Фракциямиз аъзоларининг фикрича, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳи­моясини таъминлашга бағишланган нормалар алоҳида эътиборга лойиқдир.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, ИИВ тиббиёт идораларида бепул тиббий ёрдам кўрсатиш, ходимнинг хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ мулкий зарарни қоплаш, барча турдаги транспорт воситаларига навбатдан ташқари йўл ҳужжатларини олиш, имтиёзли пенсия таъминоти, давлат суғуртаси ва бошқа имтиёзлар билан боғлиқ моддалар қонун лойиҳасининг ижтимоий аҳамиятини оширади.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларига турар жой ижараси учун пуллик компенсация тўланиши, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда имтиёзли узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланиб, квартира ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилиши соҳа вакилларининг ўз хизмат вазифаларини янада самарали бажаришларида ва уларнинг оила аъзолари учун қулай турмуш шароитини яратишда муҳим омил бўлади.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши, биринчи навбатда, қонун устуворлигига риоя этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялаш, юртимиздаги тинч ва осуда ҳаётни мустаҳамлашга хизмат қилади.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: