11.08.2016

ЯПОНИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ

ЖИДУнинг фахрий доктори

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 9 август куни Япониянинг Ўзбекистондаги Фав­қулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбирда университет ректори Абдумалик Жуманов ушбу олий ўқув юрти илмий кенгашининг элчини фахрий докторликка сайлаш тўғрисидаги қарорини ўқиб берди ва тантанали равишда диплом топширди.

Фумиҳико Катонинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар соҳаларда икки мамлакат муносабатларини изчил ривожлантиришга қўшган беқиёс хизматлари шундай эътироф этилди.


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: