11.08.2016

ИБРАТЛИ МАҲАЛЛАЛАР САРАЛАНДИ

«Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» кўрик-танловининг вилоят босқичи Бухоро шаҳридаги мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида хабар берилди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Муҳиддин Эсанов иштирокчиларни қутлади. Шундан сўнг танловнинг асосий босқичи бошланди. Унда танловнинг шаҳар, туман бос­қичларида сараланган 13 иштирокчи уч шарт бўйича баҳс олиб борди.

Танлов якунида Ғиждувон туманидаги «Хатча» маҳалла фуқаролар йиғини ғолиб деб топилди ҳамда Самар­қанд шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Пешку тумани «Янгибозор» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳамда Шофиркон тумани «Мирзоқул» маҳалласи эса тегишли равишда 2- ва 3-даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.



DB query error.
Please try later.