Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
06.08.2016

ФАРЗАНДЛАР КАМОЛОТИ ЙЎЛИДА

Мустақилликдан олдин болалар спорти, қишлоқ спорти ҳақида гап кетса, баъзи вилоятлардан айрим мисолларнигина келтириш мумкин эди. Бугун эса энг чекка туманларда ҳам замонавий болалар спорт иншоот­лари барпо этилмоқда, спорт билан шуғулланаётган болалар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Учкўприк туманида ҳам болалар спортини ривожлантириш борасида талайгина ишлар амалга оширилди. Бу жараёнлар тўғрисида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Фарғона вилояти филиали Учкўприк тумани бўйича мутахассиси Шавкатжон Ҳайдаров қуйидаги фикр­ларни билдирди:

— Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жам­ғармаси томонидан туманимизда ўнга яқин умумтаълим мактаблари спорт заллари тўлиқ қайта реконструкция қилинди. Жорий йилда 14-умумтаълим мактаби спорт зали қурилиши учун 1 миллиард 150 миллион сўм маблағ сарф этиш кўзда тутилган.

Ҳозирда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1188 нафар ўғил-қиз спортнинг 13 тури бўйича ўз маҳоратини оширмоқда. Ш. Эшонқулов, О. Йўлдошев, Р. Мамажонов, М. Очилдиев, Қ. Собиров, Ж. Йўлчиев, Г. Жўраева, Ш. Юсупов, Ж. Сатимов, Р. Алиев каби мураббийларнинг меҳнатлари самарасини ёш спортчиларнинг қўлга киритаётган ютуқларида кўриш мумкин. Бугунги кунда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида енгил атлетика бўйича Олимжон Акбаров, Хурсаной Каримова, боксчилар Иқрор Жабборов, ёш волейболчи Моҳигул Мамажонова, шоҳмотчилар Шоҳсанам Ғофурова, Музаффар Эминжоновларни нафақат вилоятда, балки юртимизда ҳам кўпчилик яхши танийди. Бу каби истеъдодли ва умидли ёшлар айни пайтда хал­қ­аро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишяпти.

— Спорт аниқ мақсад билан яшаш, Ватан шаънини ҳимоя қилиш учун курашишни ўргатди, — дейди ёшлар ўртасида шоҳмот бўйича Осиё чемпионати совриндори, хал­қаро турнирлар ғо­либи Музаффар Эминжонов. — Халқаро мусобақаларда юртимиз байроғи баланд кўтарилганда юрагим фахр-ифтихорга тўлади. Аввало, Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан, ота-онамнинг орзуларини рўёбга чиқараётганимдан бахтиёрман.

Учкўприкликлар, айниқса, истеъдодли футболчи Равшан Ҳайдаров билан ҳақли равишда фахрланишади. Равшан 2002 йилдан бошлаб туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида футбол бўйича сабоқ олди. Умидли футболчи 2011 йилда Мексикада ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кучли саккизликдан ўрин эгаллади. У «Ўзбекис­тон мустақиллигининг 20 йиллиги» кўкрак нишони соҳиби бўлди, «Халқаро тоифадаги спорт устаси» унвони билан тақдирланди.

— Бадиий гимнастика қизларимиз учун жуда муҳим спорт тури, — дейди болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика мураббийи Азизахон Турғунова. — Қизларининг соғлом, бўлишини истаган ота-оналаримиз кўп. Бу эса спортга муносабат ўзгараётганини кўрсатади, юртимизда соғлом турмуш тарзи шаклланаётганини билдиради.

— Спорт билан шуғулланаётган ёшлар иродали, мус­тақил фикрли бўлиб вояга етиши аниқ, — дейди туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Эркинжон Орипов. — Буни тўғри англаган ота-оналаримиз эса ўғил-қизларининг спорт билан шуғулланишлари учун вақт ажратишяпти, фарзандларининг келажаги учун қайғуришяпти.

Дарҳақиқат, бугун нафақат шаҳар ва туманлар марказида, балки чекка ва тоғли қишлоқларда қад ростлаган замонавий спорт иншоотлари кўзни қувонтиради. Бу ерда болалар ўзларига маъқул спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамламоқда. Соғлом, кучли, мард ва қатъиятли бўлиб камолга етмоқда.

 

Ҳилола ЮНУСОВА,

журналист. 



DB query error.
Please try later.