06.08.2016

ЭЛЕКТОРАТ ВАКИЛЛАРИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТДИ

ЎзХДП Самарқанд туман кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида «Оқмачит» маҳалласида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик акциясини ўтказди.

— Ушбу тадбир «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида ташкил этилди, — дейди туман партия кенгаши раиси ­Муҳаббат Аҳророва. — Бугун болалар, жисмоний имконияти чекланган кишилар, хотин-қизлар эндокринолог, асаб, кўз, нафас йўллари касалликлари ва бош­қа йўналишлар бўйича тиббий кўрикдан ўтди. Касаллиги аниқланганларга ёрдам кўрсатилди, йўлланма ва маслаҳатлар берилди.

Самарқанд вилоят партия кенгаши тез кунларда бошқа туманларда ҳам ана шундай тиббий кўрик акцияси ўтказишни режалаштирган.

 

Зарима НОДИРОВА



DB query error.
Please try later.