06.08.2016

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

2016 йил 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 24-25 август кунлари Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтказилаётган Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг кун тартибига Олий Мажлис Сенатининг ўтган даврдаги фаолияти якунларига ва келгуси йилдаги устувор вазифаларга бағишланган маърузанинг киритилиши муҳим эканлигини алоҳида қайд этдилар.

Сенатнинг ялпи мажлисида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ҳамда эркинлаштиришга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конс­титуциямиз 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида баён этилган вазифаларни бажаришга қаратилган бир қатор қонунлар кўриб чиқилади. «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Мажлисда Олий Мажлис ­Сенати Кенгашининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Барча муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг

Ахборот хизмати.



DB query error.
Please try later.