Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
26 27 28 29 30 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6
02.08.2016

ЮКСАК МАРРАЛАРНИ КЎЗЛАГАН ЁШЛАР

1 август куни мамлакатимиз олий ўқув юртларида тест синовлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда мамлакатимиз олий ўқув юртларига 663 минг 298 абитуриент ҳужжат топширган. Бу ўтган йилга нисбатан 57 минг 462 нафарга кўпдир.

Ёшларнинг олий маълумот олишга иштиёқи муттасил ўсиб бораётгани мамлакатимизда «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ватан тақдири ва ўз келажаги учун қайғуриб яшайдиган авлодни камолга етказиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар самарасидир.

Маънан ва жисмонан баркамол авлод соғлом ота-она, соғлом муҳит мевасидир. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган ижтимоий аҳамиятга молик давлат дастурлари, фармон ва қарорларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани фуқароларни кучли ижтимоий муҳофазалаш, уларнинг ҳаёт сифатини янада юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 26 майдаги «2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарори асосида олий ўқув юртларида 18 янги таълим йўналиши очилди. Янги ўқув йилидан Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида саккиз, Тошкент архитектура-қурилиш институтида уч, Тошкент кимё-технология институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат аграр университети ва ушбу олий ўқув юртининг Нукус филиали, Андижон қишлоқ хўжалиги институтида биттадан янги таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилди.

Президентимизнинг 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони асосида янги университетнинг очилиши халқимиз маънавиятини юксалтириш, ўзлигини англатиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар силсиласида катта тарихий воқеа бўлди. Ушбу олий ўқув юртига 5 минг 31 йигит-қиз ҳужжат топширган. Университетнинг ўзбек филологияси факультетида бир ўринга 14,2 абитуриент, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш факультетида бир ўринга 17,1, ўзбек-инглиз таржима факультетида бир ўринга 19 нафар абитуриент тўғри келгани ёшларимизнинг буюк бобомиз — Алишер Навоий номи берилган ушбу билим даргоҳида ўқиб, камолга етишга, улуғ аждодларга муносиб ворис бўлишга иштиёқи кучли эканини кўрсатади.

Берунийлик Сурож Артиқбоев — Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетига ҳужжат топширган минглаб ёшлардан бири. Унинг орзуси — нефть-газ саноати учун етук мутахассис бўлиб етишиш.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган углеводород захираларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган мажмуаларни барпо этишга қаратилган ислоҳотлар самарасида илғор технологияларга асосланган нефть ва газ кимёси саноати шаклланди. Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси бугунги кунда ушбу соҳа жадал ривожланиб бораётганидан далолатдир.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ҳам ана шундай йирик мажмуалар, янги-янги замонавий корхоналарда ишлайдиган етук кадрлар тайёрланади. Университетда ўқиш истагида бу йил 15 минг 264 йигит-қиз ҳужжат топширди. Уларнинг 1 минг 894 нафари 43 бакалавр таълим йўналиши бўйича талабалик бахтига муяссар бўлади.

— Университетнинг нефть-газни қайта ишлаш технологияси факультетида ўқиш ниятидаман, — дейди Сурож. — Тест имтиҳони очиқлик, ошкоралик шароитида ўтди. Талаба бўлсам, ушбу соҳанинг етук мутахассиси бўлиш учун, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш учун бор куч ва имкониятимни сафарбар этаман.

...Ҳа, яна саноқли кунлардан сўнг мамлакатимиз талабалари сафига минглаб ёшлар қўшилади. Уларнинг яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишига, Ватанимиз равнақи, хал­қимиз фаровонлигига ҳисса қўшишига тилакдошмиз.

 

ЎзА

(Мақола қисқартирилган ҳолда берилмоқда).



DB query error.
Please try later.