Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Noyabr 2018   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
29 30 31 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 1 2
26.07.2016

ДЕПУТАТЛАРИМИЗ ТАШАББУСИ АСОСИДА

ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масала туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилди

Иш билан бандлик, даромадга эга бўлиш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш, шу билан бирга, пенсия ва ижтимоий нафақалар билан таъминланиш... Буларнинг барчаси одамлар яхши яшаши, ҳаётдан рози бўлиши, турмуш ободлиги учун ниҳоятда зарур, албатта.

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кўмакка муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилаяпти. Бу борада қатор қонунлар, қарорлар қабул қилинаяпти, давлат дастурлари амалга оширилмоқда. Бу эса ҳар бир фуқаро давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва яратилган шарт-шароитлардан баҳраманд бўлишига хизмат қилмоқда.

Энг муҳими, шу тариқа одамларимизнинг ҳаётга муносабати ўзгариб, яхши яшашга интилиши кучайиб бораяпти.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ўз электорати, деб билади. Шу боис, партиямиз томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кекса, жисмоний имконияти чекланган кишилар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини ошириш масаласига алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Яқинда халқ депутатлари Жар­қўрғон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари бу борада ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни назорат-таҳлил тартибида ўрганиб чиқишди.

Депутатларнинг айтишича, туманда ўтган йили кам таъминланган 236 нафар оилага 302 622,0 минг сўм миқдорида моддий ёрдам тайинланган.

Шунингдек, ҳукумат қарорларига асосан тумандаги 2445 нафар 14 ёшгача боласи бор оилаларга 2 225 603,0 минг сўм, 3473 нафар 2 ёшгача болали оналарга 7 329 620,0 минг сўм нафақа та­йинланган ва тўланган.

2015 йил давомида тумандаги 65 маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган нафақа та­йинлаш комиссияларига 329 нафар фуқаро мурожаат қилган. Шундан 289 нафарига нафақа тайинланиб, 302 621,5 минг сўмлик моддий ёрдам тўлаб берилган.

— Одамларнинг турмуш тарзи, кайфияти, амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабати қандай бўлиши, аввало, улар қай даражада ижтимоий ҳимояланганлиги билан бевосита боғлиқ, — дейди халқ депутатлари ­Жарғўрғон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Шукур Бозоров. — Ўрганиш давомида маълум бўлдики, туманда кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ҳимоя қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, «Минор» қишлоқ фуқаролар йиғинида бу борада муайян ишлар олиб борилган.

Уруш қатнашчилари, шунинг­дек, уларга тенглаштирилган шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиқлари бўйича 651 нафар фуқарога 35 398,5 минг сўм миқдорида имтиёз берилган.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиқлари бўйича ҳам Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг тегишли бандларига асосан имтиёзлар берилмоқда.

Партиямиз Жамоатчилик қабулхонасига пенсия ва ижтимоий нафақалар бўйича ҳу­қуқий маслаҳат сўраб мурожаат қилувчилар кўпчиликни ташкил этмоқда. Демак, биз ёшларимизга, халқимизга бу борадаги кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси ҳақида доимий равишда тушунтириш ишларини олиб боришимиз, аҳолининг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ маблағларнинг аниқ ва тўғри тақсимланиши бўйича депутатлик назоратини изчил йўлга қўйишимиз керак, деб ўйлайман.

— Ойлик иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўсиши одамларнинг ҳаётидан рози бўлиб ­яшашига хизмат қилади, — дейди халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Анвар Ражабов. — Ўрганиш давомида маълум бўлдики, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишда айрим камчиликлар учраб турибди. Масалан, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш жараёнларида ечимини кутаётган муаммолар, фойдаланилмаётган имкониятлар мавжуд. Аҳолининг турмуш даражасини босқичма-бос­қич ошириб бориш давлатимиз сиё­сатининг энг устувор йўналишидир. Демак, ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ ишларга бефарқ қарашга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.

Яна бир масала. Ўрганиш пайтида айрим ҳудудларда кам таъминланган оила аъзоларига қонун талаблари даражасида тиббий хизмат кўрсатилмаётгани маълум бўлди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органларида тўпланган ижобий иш тажрибасини янада оммалаштириш керак, деб ўйлайман.

Сессияда мутасадди ташкилотлар вакилларига хато ва камчиликлар бўйича ўз саволларимизни бердик. Масала ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинди, пухта таклифлар айтилди. Шулар асосида сессия қарори қабул қилинди.

Унда Жарқўрғон туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Молия бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамда қишлоқ фуқаролар йиғинлари раҳбарларига кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада яхшилаш, тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Кези келганда, ижтимоий масалаларни ўрганиш, юзага келган айрим камчиликларни кенгашиб ҳал қилиш, ҳудудлардаги ислоҳотлар масъулиятини ўз зиммасига олиш бўйича депутатлар, маҳаллий ҳокимликлар фаоллиги ошаётганини, улар ўртасида ҳамжиҳатлик кучаяётганини алоҳида таъкидлашни истардик. Албатта, маслаҳат, мулоҳаза ва таклифлар асосида иш тутилган жойда ҳар қандай катта-кичик муаммо ҳал этилади, ҳудудда ўзгариш, тараққиёт бўлади. Хал­қимиз ишонч билдирган демократик ислоҳотлар ҳаётий самаралар беради.

 

Лазиза ШЕРОВА,

«Ўзбекистон овози» мухбири.



DB query error.
Please try later.