23.07.2016

ТИНЧЛИК ВА ОМОНЛИК — БЕБАҲО НЕЪМАТ

Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни асраш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани хавф­сизлик ва барқарор ривожланиш зонасига айлантириш Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясида устувор вазифалар қаторида белгилаб қўйилган.

Шу ўринда, муҳим бир воқеани такрор бўлса-да, ёдга олиш керак бўлади. 2014 йил 6 май куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида — мазкур ташкилот тузилганидан буён биринчи маротаба бешта ядровий давлат — АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Россия якдиллик билан ва бир пайтнинг ўзида муҳим халқаро ҳужжатни — Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги шартномага хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги протоколни имзолади.

Президентимизнинг 2016 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида таъкидланганидек, биз бундан чорак аср олдин ўз мустақиллигимизни қўлга киритиб, жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгалладик. Ўзини оқламаган эски, мустабид тузумдан бутунлай воз кечиб, чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда «ўзбек модели» деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегия­миз нақадар тўғри ва ҳаётий эканлигини барчамиз кўриб-билиб турибмиз.

Шунингдек, мазкур қа­рорда Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа — мамлакат мус­тақиллигининг ўтган чорак асрлик даврида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини юртимиз ҳамда жаҳон жамоатчилигига етказиш билан боғлиқ устувор вазифалар белгилаб берилган. Бу ҳақда сўз борганда, аввало, «бугун биз бошимиздан кечираётган ўта таҳликали замонда, ён-атрофимизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, миллатлар ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини чуқур очиб бериш» зарур эканини алоҳида таъкидлаш лозим.

Инсоният тарихидаги мудҳиш ва бешафқат, беҳисоб йўқотишларга олиб келган урушни бошидан кечирган халқимиз доимо битта ният билан яшайди: бундай ёвуз офат ҳеч қачон қайтмасин, остонамизга яқин келмасин. Зеро, бизга тинчлик керак, омонлик керак.

Бир қарашда, оддий бўлиб кўринадиган бу икки калима замирида ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик тушунчалари ҳам мужассам. Асосий Қонунимизда фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш масаласи конституциявий норма сифатида мустаҳкамлаб қўйилгани ҳам бежиз эмас.

Бундай қатъий тамойиллар халқимиз онгу тафаккурига чуқур сингиб кетган. Ёшу қари тинчликнинг моҳияти ва аҳамияти ҳамда қадр-қимматини теран анг­лайди. Давлатимиз раҳбари 9 май — Хотира ва қадр­лаш куни муносабати билан оммавий ахборот воситалари ходимларига берган интервьюсида ушбу ҳаётий ҳақиқатни яна бир бор ёдимизга солиш орқали тинчликни таъминлашга ҳар биримиз масъул эканимизни алоҳида таъкидлади.

Бугун дунёга хавф солаётган таҳдидлар жуда сер­қирра бўлиб, эндиликда у бирон давлат ёки минтақа билан чегараланиб қолаётгани йўқ. У бутун дунёга хавф туғдирмоқда. Жумладан, бугунги таҳдид сиёсий ва диний экстремизм, миллатчилик ва миллий маҳдудлик, этник ва миллатлараро низолар, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик, коррупция ва жиноятчилик, экологик муаммоларни ўз ичига қамраб олмоқда. Улар ҳар жойда турли кўринишда намоён бўлса-да, инсоният учун, унинг тараққиёти учун бир хилда хавф солаётганини англамаслик мумкин эмас.

Дарҳақиқат, бугун бир зум ҳам ҳушёрликни қўлдан бериб бўлмасликни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб қўймоқда. Зеро, терроризм, сиёсий ва диний экстремизм, наркобизнес ҳамда «оммавий ­маданият» ёки «инсон ҳу­қуқлари ҳимояси» ниқоби остидаги турли таҳдидлар инсоният бошига қандай бало ва офатларни ёғдираётгани ҳаммамизга яхши маълум.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон истиқлолнинг илк даврларидаёқ айни йўналишда ўзининг қатъий позициясини белгилаб олгани ва бу қандай самара бераётганлигини нафақат халқимиз, балки хал­қ­аро жамоатчилик ҳам кенг эътироф этмоқда.

Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни ­асраш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани хавфсизлик ва барқарор ривожланиш ­зонасига айлантириш ­Ўз­бекис­тон Республикасининг таш­қи сиёсий фао­лия­ти концепциясида устувор вазифалар қаторида белгилаб қўйилган.

Шу ўринда, муҳим бир воқеани такрор бўлса-да, ёдга олиш керак бўлади. 2014 йил 6 май куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида — мазкур ташкилот тузилганидан буён биринчи маротаба бешта ядровий давлат — АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия якдиллик билан муҳим халқаро ҳужжат — Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисидаги шартномага хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги протоколни имзолади.

Хабарингиз бор, Юрт­бошимиз 1993 йили БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб ана шу ғояни илгари сурган эди. Бу том маънодаги тарихий воқеликнинг моҳияти ва минтақамиз халқлари ҳаётидаги беқиёс аҳамиятини вақт ўтган сари барчамиз янада теран англаб етаяпмиз.

Давлатимиз раҳбари нафақат юртимиз ва минтақамиз, айни чоғда бутун дунё­да тинчликни сақлаш бўйича ҳам қатор ғояларни илгари суриб келмоқда, ташаббуслар билан чиқмоқда. Хусусан, БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ ҳамда МДҲ билан ҳамкорлик доирасидаги чиқишларида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича қарашларини баён этаркан, бу муаммони тинч йўл билан ҳал этиш, кўп миллатли Афғонистон халқининг диний, миллий-маданий қадриятлари ва урф-одатларини ҳурмат қилиш ҳамда қўл­лаб-қувватлаш, камсонли миллатлар манфаатларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш зарурлигини таъкидлаб келмоқда. Бугунга келиб, бошқа қатор давлатлар раҳбарлари ҳам бу фикр­ни қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ШҲТнинг асосчи мамлакатларидан бири сифатида унинг фаолиятини ривожлантириш бўйича ҳам қатор таклифларни билдириб келмоқда. Бу борада ташкилот иш бошлаган 2001 йилдан эътиборан давлатимиз саъй-ҳаракати билан унинг фаолиятини такомиллаштириш, ташкилот иштирокчилари билан бош­қа умумбашарий ва минтақавий институтлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мус­таҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшилди.

2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси ШҲТга яна бир бор раислик қилди. Яқинда пойтахтимизда ўтказилган ШҲТ Тошкент саммитини ҳам­юртларимиз йилнинг асосий сиёсий воқеаларидан бири, деб ҳисоблайди. Кузатувчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган мазкур саммит йирик сиёсий воқеа бўлиб, унда ташкилотнинг турли соҳалардаги фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Табиийки, бундай саъй-ҳаракатлар юртимизда ­бебаҳо неъмат — тинчлик ва тотувликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилаяпти. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Фуқаролар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг яқинда бўлиб ўтган саммити ҳақида» мавзуида ўтказилган экспресс-сўров натижалари ҳам буни яққол тасдиқлаб турибди.

Пойтахтимизда истиқомат қиладиган турли ёш, миллат, касб-ҳунар эгалари ва фаоллар вакиллари қатнашган ижтимоий сўров натижаларидан маълум бўлдики, респондентларнинг мутлақ қисми ­Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей мажлисига айнан Тошкент шаҳри мезбонлик қилганидан фахрланишини билдирган. Шунингдек, улар мамлакатимиз томонидан ШҲТ фаолиятини янада кучайтириш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар бу тузилма тараққиёти ҳамда нуфузини юксалтиришга қўшаётган ҳиссаси юқори самара бераётганлигини ҳам эътироф этишган.

Барча иштирокчилар саммитда қабул қилинган Тошкент декларацияси ва бошқа қарорлар ШҲТнинг тарихида муҳим босқични бошлаб бергани, тинчлик, осойишталик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, иштирокчи давлатлар изчил ривожланишини таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирган.

Шубҳасиз, истиқлол йилларида қайси соҳада бўлмасин, қандай натижаларга эришган бўлса, уларнинг барчаси жамиятимизда ҳукм сураётган тинч­лик ва осойишталик туфайлидир.

Буни суд-ҳуқуқ соҳасидаги изчил ислоҳотлар, хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган улкан ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўтган йиллар давомида соҳада олиб борилган ислоҳотлар туфайли юртимизда инсон ҳу­қуқларини ҳимоялашнинг самарали механизми яратилди. Зеро, «Судлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, судлар фаолияти асосан қонун устуворлиги ва ижтимоий адолат, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, улар амалда ана шу меъёрлар асосида фаолият юритиб келмоқда.

Миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган «Хабеас корпус» институти туб замирида ҳам инсонпарварлик тамойиллари ўз ифодасини топган. Дастлабки тергов босқичида суд назоратини кучайтириш ва бу борада суд фаолиятини янада либераллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кў­рилиб, амалиётга татбиқ қи­линди.

Давлатимиз раҳбарининг 2005 йил 8 августдаги ­Фармонига кўра, 2008 йил 1 январдан бошлаб қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди. Шунингдек, 2007 йил 11 июлда қабул қилинган «Қа­моққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ қа­моққа олишга санкция бериш ҳу­қуқи судлар томонидан амалга оширилишига оид қонунчилик асослари яратилди.

Бугунги кунда суриштирув, дастлабки тергов ва суд жараёнида «Хабеас корпус» институти самарали қўлланилиб, фуқароларнинг ҳу­қуқ ва эркинликлари амалда реал таъминлаб келинмоқда. Ушбу инс­титут қўлланиши доирасини кенгайтиришда 2012 йил 18 сентябрдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекис­тон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳим аҳамият касб этганини таъкидлаш лозим. Унга кўра, судга қадар иш юритув бос­қичида шахсни лавозимидан четлаштириш ҳамда тиббий муассасага жойлаштириш каби процессуал мажбурлов чораларини судья санкцияси асосида амалга ошириш тартиби жорий этилди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида халқимизнинг табиати ва феълига мутаносиб тарзда ярашув институти татбиқ этилиши ҳам муҳим янгилик бўлди. Зеро, халқимизга хос бағрикенглик, олижаноблик, йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш каби қадриятларни ўзида мужассам этган бу институт амалда ўз самарасини бермоқда. У жорий этилгандан буён ўтган давр ичида 184 минг нафарга яқин фуқаро жиноий жавобгарликдан озод этилганлиги ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир. Айни чоғда 60 та жиноят таркиби бўйича бу инс­титут қўлланилаётгани унинг кўлами ва аҳамиятидан яққол дарак бериб турибди.

Тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш бўйича ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 декабр­даги «Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ишлаб чиқилган дас­тур асосида судлар фаолиятини компьютерлаштириш даражаси ва компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, судларда ахборот тизими ҳамда ресурсларини яратиш, тадбиркорлик субъ­ект­лари ва аҳолига кўр­сатиладиган интерфаол хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётир.

Шуни ҳам айтиш керакки, 2015 йил 10 июнда кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қо­нун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонун билан манфаатдор шахслар фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш, судлар эса, чақирув қоғозлари, қарор нусхалари ва бошқа суд ҳужжатларини шу тарзда юбориш имкониятига эга бўлди. Жорий йилнинг ўтган даврида 55 мингдан ортиқ электрон тарздаги мурожаатлар келиб тушгани ҳам бу нечоғли фуқароларга қулай имконият эканидан далолатдир.

Ўзбекистонда қонунийлик ва қонун устуворлиги, ҳуқуқий тартибот ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари халқ­аро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланмоқда. Хусусан, «The world justice project» халқаро мус­тақил ташкилотининг «Дунё миқёсида қонун устуворлиги таъминланиши индекси» бўйича Ўзбекистон тартибот ва хавфсизлик энг яхши таъминланган кучли бешта давлат қаторига киритилган. ­АҚШда фаолият кўр­сатаётган «Гэллап институти» ижтимоий фикр­ни ўрганиш марказининг «Қо­нуний тартибларга итоат қилиш индекси» бўйича 2015 йилда Ўзбекистон дунё­даги 141 та давлат орасида 2-ўринни эгаллагани ҳам барчамизга мамнуният бахш этади.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли изчил ислоҳотлар юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон бахтли ва муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилганлиги билан беқиёс аҳамиятга эга.

 

Қўчқор ТОҒАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари.



DB query error.
Please try later.