21.07.2016

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ

ва уни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «Реклама фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда ташкилотчилар билан бирга тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва реклама агентликларининг вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда «Реклама тўғрисида»ги қонун ижроси таҳлил этилди, реклама бозорини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга доир муайян таклифлар ишлаб чиқилди.

Таъкидландики, кейинги йилларда маҳсулотлар ва хизматлар рекламаси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари сони ортмоқда. Реклама агентликларининг фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий қилиняпти.

Шу нуқтаи назардан, соҳа қонунчилигини мунтазам такомиллаштириб бориш, хуқуқни қўллаш амалиётини замон талабига мослаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Тадбир давомида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари реклама бозори мониторинги ва статистика ҳисоботи тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдиришди.

 

Ўз мухбиримиз.



DB query error.
Please try later.