Охирги сонда



Кўп ўқилган мақолалар



Долзарб мавзу



Мақолалар архиви

«    Dekabr 2019   
Du Se Cho Pa Ju Sha Ya
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5
21.07.2016

АХБОРОТ-МАЪРИФАТ ХОНАЛАРИ —

тарғибот ишларини кучайтиришнинг муҳим воситаси

Бугун бирор-бир соҳа йўқки, компьютер кириб бормаган бўлса. Партиямиз маҳаллий кенгашлари қошидаги ахборот-маърифат хоналари фаолиятини давр талабига мос равишда ташкил этишда ҳам ахборот-коммуникация технологиялари долзарб аҳа­мият касб этмоқда. Боиси, бугун тадбирларда расмий маърузаларни ҳеч ким эшитмайди. Аксинча, оддий тасвирий воситалар, ранг-баранг слайдлар, турли мавзуларга оид видеороликларга одамлар қизиқиш билан муносабатда бўлади, кўп нарса ўрганади.

Айтиш керакки, инсон қалби ва онгини эгаллаш, маънавий дунёсини издан чиқаришга қаратилган турли хавф-хатарлар тобора куча­йиб бораётган бир пайтда аҳоли, хусусан, электорат вакилларининг сиёсий, ҳу­қуқий маданиятини ошириб бориш партия ташкилотларининг муҳим вазифаларидан бири.

Шунинг учун партия ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда илғор технологиялардан самарали фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. «Ахборот-маърифат хоналари — партия ташкилотлари сиёсий, маърифий ва тарғибот ишларининг услубий кўмакчиси» мавзусида семинарлар ташкил этиляпти. Уларни жонли ва интерактив тарзда ўтказишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Содда ва ҳаё­тий мисоллардан фойдаланишни ҳам кенг йўлга қўйдик.

Ахборот-маърифат хоналарида керакли шароит яратилмоқда. Президент асарлари, сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, бадиий адабиётлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, даврий нашрлар кутубхонаси доимо тўлдирилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида партия вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ҳамда йирик бошланғич ташкилотларда 680 машғулот ўтказилди.

Шу ўринда менда таклиф бор, биринчи нав­батда ­бошланғич ташкилотларга ­ус­лубий қўлланмаларни кўпроқ етказиб беришимиз керак. Чунки қуйи бў­ғинда ахборот-маърифат бурчакларини ташкил этишга эришсак, партиямиз дастурий мақсадлари тарғиботи янада кенгаяди.

Бундан ташқари, ахборот-маърифат хоналарини зарур адабиётлар билан бойитиб бориш, даврий нашрларга обунани изчил йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Албатта, буларнинг барчаси тадбирлар, сиёсий-ўқувлар савияси, тарғибот-ташвиқот ишлари таъсирчанлигини оширади.

 

Сардорбек ҚОСИМОВ,

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши сектор мудири. 


Фикр ва мулохазалар

Защита от автоматических сообщений

Сўнгги янгиликлар: